Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 07.03.1995 й. 81-сон "Европа Иттифоқи билан савдо-иқтисодий муносабатлар бўйича идоралараро кенгаш ташкил этиш тўғрисида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матнини ўқиш учун авторизация қилинг

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

07.03.1995 й.

N 81


ЕВРОПА ИТТИФОҚИ БИЛАН

САВДО-ИҚТИСОДИЙ МУНОСАБАТЛАР

БЎЙИЧА ИДОРАЛАРАРО КЕНГАШ

ТАШКИЛ ЭТИШ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси билан Европа Иттифоқи ўртасидаги ўзаро фойдали ҳамкорликни фаоллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Европа Иттифоқи билан савдо-иқтисодий муносабатлар бўйича идоралараро кенгаш иловага мувофиқ таркибда ташкил этилсин.


2. Идоралараро кенгаш зиммасига Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, идоралари ва ташкилотларининг Европа Иттифоқи билан савдо-иқтисодий ҳамкорликка оид фаолиятларини мувофиқлаштириш вазифаси бажариш юклансин.

3. Идоралараро кенгаш (Ў.Т. Султонов):

бир ой муддатда Европа Иттифоқи билан, қўмитанинг ўзбекистонлик аъзолари таркибига идоралараро кенгаш аъзоларини киритган ҳолда, савдо-иқтисодий алоқалар бўйича қўшма қўмита ташкил этиш тўғрисида битим тайёрласин;

1995 йил апрель-май ойларида Европа Иттифоқининг Брюссель (Бельгия)даги штаб-квартирасида кўмитанинг биринчи кучма йиғилишини ўтказиш масаласини ишлаб чиқсин.


4 Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ў.Т. Султонов зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                           И. Каримов