Маданий бойликларнинг олиб чиқилиши ва олиб кирилиши тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 23.03.1999 й. 131-сон қарорига 1-илова)
1999 йил 23 мартдаги
1-ИЛОВА
Маданий бойликларнинг олиб чиқилиши
ва олиб кирилиши тартиби тўғрисида
НИЗОМ
1. Маданий бойликларнинг олиб чиқилиши ва олиб кирилиши тартиби тўғрисидаги мазкур Низом (кейинги ўринларда "Низом" деб аталади) "Маданий бойликларнинг олиб кирилиши ва олиб чиқилиши тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ ишлаб чиқилган ва маданий бойликларни бадиий экспертизадан ўтказиш ҳамда уларнинг олиб чиқилиши ва олиб кирилишини назорат қилишнинг ягона тартибини, уларни олиб чиқиш ҳуқуқини берувчи сертификатларни бериш тартибини, шунингдек, маданий бойликлар бадиий экспертизадан ўтказилганлиги ва тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилганлиги учун махсус йиғим миқдорини ва уни тўлаш тартибини белгилайди.
2. Маданий бойликларга тааллуқли ашёлар тоифаси қуйидагилардан иборатдир:
халқлар ҳаётидаги тарихий воқеалар, жамият ва давлат ривожланиши, фан ва техника тарихи билан боғлиқ бўлган, шунингдек, атоқли шахслар (давлат, сиёсий, жамоат арбоблари, мутафаккирлар, фан, адабиёт, санъат арбоблари) ҳаёти ва фаолиятига тааллуқли ашёлар;
тарихий, бадиий, илмий ва бошқа маданий қимматга эга бўлган қуролларнинг ҳар хил турлари;
таркибида қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлар бўлган бадиий бойликлар;
археологик қазилмалар ёки археологик кашфиётлар ва топилмалар натижасида олинган ашёлар ва уларнинг парчалари, тупроқ намуналари, археологик, геологик ва бошқа намуналар;
ҳар қандай асосда ва ҳар қандай материаллардан бутунлай қўлда ишланган расмлар ва суратлар;
ҳар қандай материаллардан ишланган ва ҳайкалтарошлик асарлари, шу жумладан, бўртма расмлар;
ҳар қандай материаллардан ишланган асл бадиий композициялар ва монтажлар;
сиғиниш мақсадидаги бадиий безатилган ашёлар;
этнографик объектлар;
ўйма нақшлар, эстамплар, литографиялар, ксилографиялар, графиканинг бошқа турлари ва уларнинг оригинал босма шакллари;
амалий-декоратив санъат асарлари (шиша, лой, ёғоч, металл, суяк, мато ва бошқа материаллардан ишланган бадиий буюмлар);
анъанавий халқ бадиий ҳунармандчилиги буюмлари;
архитектура, тарих, бадиий ёдгорликлар ва монументал санъат ёдгорликларининг таркибий қисмлари ва парчалари;
алоҳида ёки коллекциядаги қадимий китоблар, шунингдек, тарихий, илмий-бадиий, адабий аҳамиятга эга бўлган матбаа асарлари;
ноёб қўлёзмалар ва ҳужжатли ёдгорликлар, архив ҳужжатлари;
аудиовизуал асарлар, фонограммалар ва фотоматериаллар;
мусиқа асбоблари;
филателия, нумизматика, фалеристика, бонистика, сфрагистика ашёлари ва бошқа коллекциялар;
тангалар, орденлар, медаллар, муҳрлар, почта откриткалари (конвертлар) ва коллекциялашнинг бошқа ашёлари;
ноёб коллекциялар ва флора ҳамда фауна намуналари, илм-фаннинг минералогия, палеонтология, анатомия каби тармоқлари учун аҳамиятли бўлган ашёлар;
маиший ва маданий аҳамиятга эга бўлган маиший ва илмий приборлар, асбоблар (cоат, барометр, тарози, дурбин, фото-, киноаппаратлари, тикув машиналари ва шу кабилар);
бошқа кўчар буюмлар, шу жумладан, тарихий, илмий-бадиий ёки бошқа маданий аҳамиятга эга бўлган, шунингдек, давлат томонидан тарихий ва маданий ёдгорлик сифатида муҳофазага олинган нусхалар.
3. Маданий бойликларнинг олиб чиқилиши ва олиб кирилишининг мазкур Низомда белгиланган тартиби, мулкчилик шаклларидан қатъи назар, архив ҳужжатларидан ташқари барча маданий бойликларга нисбатан қўлланилади ҳамда Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги барча юридик ва жисмоний шахслар учун мажбурийдир.
4. Эллик йил муқаддам ва ундан ҳам олдинроқ яратилган маданий бойликлар Ўзбекистон Республикасидан олиб чиқиб кетилмайди.
5. Ушбу ашёларнинг қиймати даражаси уларни бадиий экспертизадан ўтказиш жараёнида ваколатли санъатшунослар - экспертлар ёки Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги ҳузуридаги Маданий мерос агентлигининг штатдан ташқари экспертлари томонидан аниқланади.
6. Ўзбекистон халқининг маданий меросини сақлаш ишига катта ҳисса қўшган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари, хорижий фуқаролар ёки фуқаролиги бўлмаган шахслар белгиланган тартибда пул мукофотлари ёки бошқа мукофотлар билан мукофотланишлари мумкин.
II. МАДАНИЙ БОЙЛИКЛАРНИНГ ОЛИБ ЧИҚИЛИШИ
ВА ОЛИБ КИРИЛИШИНИ ДАВЛАТ ТОМОНИДАН
ТАРТИБГА СОЛИШ ВА НАЗОРАТ ҚИЛИШ
ОРГАНЛАРИ
7. Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги ҳузуридаги Маданий мерос агентлиги ва Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси ўз ваколатлари доирасида маданий бойликларнинг олиб чиқилиши ва олиб кирилишини давлат томонидан тартибга солиш ва назорат қилишни амалга оширадилар.
8. Маданий бойликларнинг олиб чиқилиши ва олиб кирилишини тартибга солиш ва назорат қилиш бўйича тезкор ҳал этишни талаб этадиган масалалар божхона органларининг мансабдор шахслари ва Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги ҳузуридаги Маданий мерос агентлигининг ваколатли ходимлари томонидан кўриб чиқилади. Маданий мерос агентлиги ходимига ўз функцияларини бажариш учун божхона назорати зонасига ўтиш ҳуқуқини бериш божхона органи раҳбари билан келишган ҳолда амалга оширилади.
III. БАДИИЙ ЭКСПЕРТИЗАДАН ЎТКАЗИШ ВА
НАЗОРАТНИ АМАЛГА ОШИРИШ ТАРТИБИ
9. Маданий бойликларнинг Ўзбекистон Республикасидан олиб чиқилиши ёки вақтинча олиб чиқилиши ҳуқуқини берувчи сертификат олиш учун (1 ва 1а-иловалар) уларнинг эгаси олдиндан Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги ҳузуридаги Маданий мерос агентлигига белгиланган шаклдаги ёзма ариза (2-илова), олиб чиқиб кетиладиган ашёларнинг рўйхатини, шунингдек, ашёларнинг ўзини тақдим этиши шарт. Матбаа асарлари олиб чиқилиши учун рўйхат икки нусхада тақдим этилади (3-илова).
10. Олиб чиқиладиган маданий бойликлар ваколатли санъатшунослар - экспертлар томонидан кўриб чиқилади. Зарур ҳолларда экспертизага юқори малакали мутахассислардан иборат бўлган штатдан ташқари экспертлар шартнома асосида жалб қилиниши мумкин. Алоҳида ҳолларда экспертлар консилиуми чақирилади. Консилиумнинг таркиби Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги ҳузуридаги Маданий мерос агентлиги томонидан тасдиқланади. Ашёларни кўриб чиқиш ва уларни олиб чиқилиши имконияти тўғрисида эксперт хулосаси тайёрлаш ашёнинг эгаси ҳозир бўлмаган ҳолда амалга оширилади, бироқ у пайдо бўлган масалаларни аниқлаш учун чақирилиши мумкин. Экспертларнинг хулосаси (4-илова) тавсия тусига эга бўлади ва маданий бойликларнинг олиб чиқилиши учун сертификатлар бериш бўйича узил-кесил қарор қабул қилишда ҳисобга олинади.
Зарурият бўлганда ашёлар экспертизаси улар турган жойда ўтказилиши мумкин.
11. Маданий бойликларнинг Ўзбекистон Республикасидан олиб чиқилиши ёки вақтинча олиб чиқилиши ҳуқуқини берувчи сертификат Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги ҳузуридаги Маданий мерос агентлигининг ваколатли ходими томонидан имзоланади.
Маданий бойликларнинг Ўзбекистон Республикасидан олиб чиқилиши (жўнатилиши) ҳуқуқини берувчи сертификат берилган кундан бошлаб уч ой мобайнида ҳақиқий ҳисобланади.
12. Зарур ҳолларда мазкур ашёни олдинги эгасидан бегоналаштиришнинг қонун билан белгиланган шаклини тасдиқловчи, шунингдек, уларнинг қийматини тасдиқловчи ҳужжатлар (чеклар, квитанциялар ва бошқалар) тақдим этилади.
13. Бадиий экспертизадан ўтказиш муддати уч кундан ошмаслиги керак ва у олиб чиқиладиган ашёлар сонига, уларнинг ҳолатига ва экспертизадан ўтказиш мураккаблиги даражасига боғлиқ бўлади.
14. Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги ҳузуридаги Маданий мерос агентлиги директори ва агентликнинг маданий бойликларнинг олиб чиқилишига сертификатлар бериш бўйича ваколатли шахслари мазкур Низомда белгиланган қоидаларга риоя этилиши учун шахсан жавоб берадилар.
IV. МАДАНИЙ БОЙЛИКЛАРНИНГ ОЛИБ ЧИҚИЛИШИ
ЁКИ ВАҚТИНЧА ОЛИБ ЧИҚИЛИШИ ТАРТИБИ
15. Олиб чиқишни расмийлаштиришда сертификат бланкида ва олиб чиқилишига рухсат берилган маданий бойликлар рўйхатининг ҳар бир варағида, уларнинг фотосуратларининг орқа томонига сертификат тартиб рақами, у берилган сана кўрсатилган ҳолда сертификатни берган ваколатли шахснинг имзоси қўйилган белгиланган намунадаги штамп босилади.
Олиб чиқишга рухсат берилган тасвирий санъат асарларининг орқа томонига штамп босилади, олиб чиқишга рухсат берилган мусиқа асбоблари ва гиламдўзлик буюмлари тамғаланади.
Рўйхатнинг биринчи туркуми фотосуратлар билан биргаликда Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги ҳузуридаги Маданий мерос агентлигида сақланади, иккинчи туркуми сертификат билан биргаликда божхона органларига тақдим этиш учун эгасига берилади.
16. Доимий яшаш учун жўнаб кетишда мусиқа асбобларига паспортлар расмийлаштирилмайди. Сертификат экспертлар консилиуми асосида берилади. МДҲ мамлакатларида ишлаб чиқарилган замонавий фортепиано асбоблари учун эксперт хулосаси талаб қилинмайди.
17. Давлат музейлари, кутубхоналари, давлатнинг бошқа сақлаш жойлари томонидан маданий бойликларнинг вақтинча олиб чиқилиши тўғрисидаги сертификатни олиш учун ариза берилиб, унга қуйидагилар илова қилинади:
маданий бойликларнинг вақтинча олиб чиқилишининг мақсадлари, муддатлари ва шартлари тўғрисида қабул қилувчи томон билан тузилган шартнома;
Суғурта хавфларининг барча ҳоллари таъминланган ҳолда вақтинча олиб чиқилаётган маданий бойликлар мулкий суғурта шартномасининг суғурта полиси (сертификат, сертификат, квитанция);
қабул қилувчи мамлакат давлат органларининг вақтинча олиб чиқилаётган маданий бойликларнинг сақланиши ва ўз вақтида қайтарилиши хусусидаги ёзма кафолатлари.
18. Маданий бойликларнинг вақтинча олиб чиқилиши тўғрисида сертификат олишда бошқа юридик шахслар томонидан аризага қуйидагилар илова қилинади:
маданий бойликларнинг вақтинча олиб чиқилишининг мақсадлари, муддатлари ва шартлари тўғрисида қабул қилувчи томон билан тузилган шартнома;
суғурта хавфларининг барча ҳоллари таъминланган ҳолда вақтинча олиб чиқилаётган маданий бойликлар мулкий суғурта шартномасининг суғурта полиси (гувоҳнома, сертификат, квитанция).
19. Маданий бойликларнинг вақтинча олиб чиқилиши тўғрисида сертификат олиш учун жисмоний шахслар томонидан аризага суғурта хавфларининг барча ҳоллари таъминланган ҳолда вақтинча олиб чиқилаётган маданий бойликлар мулкий суғурта шартномасининг суғурта полиси (гувоҳнома, сертификат, квитанция) илова қилинади.
20. Қайтарилиш чоғида вақтинча олиб чиқилган маданий бойликлар ўрами Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги ҳузуридаги Маданий мерос агентлиги ва Давлат божхона қўмитасининг ваколатли ходимлари ва эксперт кенгаши аъзолари иштирокида очиб кўрилади ва ашёлар уларнинг таркиби ва сони, шунингдек, сифат тавсифлари бир хиллигига мувофиқлигини аниқлаш мақсадида бадиий экспертизадан ўтказилади.
21. Вақтинча олиб чиқиладиган мусиқа асбоблари ва камонларга сертификат олиш учун олиб чиқилиши ва кейинчалик ушбу асбобни олиб кирилиши фактини аниқлаш учун зарур бўлган асбоб ва камонлар тўғрисидаги маълумотлар мавжуд бўлган паспортлар (5, 5а ва 5б-иловалар) ҳам тақдим этилиши шарт. Асбоб ҳар бир олиб чиқилиши ва олиб кирилишида унинг эгаси ушбу паспортни рўйхатдан ўтказиш белгиларини қўйиш ва бошқа божхона ҳужжатларини тўлдириш учун божхона органларига тақдим этади.
22. Жўнаб кетаётганда фуқаролар томонидан божхона органларига кўрсатилган рўйхатлар, фотосуратлар ва сертификатлар белгиланган тартибда сақланиши керак.
23. Кейинги 50 йил давомида яратилган қуйидаги маданий бойликларга улар олиб чиқилиши ҳуқуқини берувчи сертификат талаб этилмайди:
гиламлар, гиламдўзлик буюмлари, кашта, сўзана (барчаси машинада тикилган);
электр мусиқа асбоблари;
картиналар, иконалар репродукциялари, санъат бўйича альбомлар, пластинкалар;
фабрикада оммавий ишлаб чиқарилган эсдалик буюмлар, керамика, чинни, биллур, шиша, ёғоч, металлдан ясалган буюмлар (чет элда ишлаб чиқарилган ашёлар бундан мустасно);
1 ёки 2 жилддан иборат бўлган бадиий, болалар, оммабоп адабиёт, нота нашрлари;
Ўзбекистонда илмий-техник айирбошлаш бўйича бўлган чет эллик олимлар ва мутахассислар, Ўзбекистон Республикасида ўқиётган хорижий фуқаролар, шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг чет элга хизмат сафарига юборилаётган олимлари, мутахассислари, талабалари, ўқувчилари томонидан сотиб олинган илмий, ўқув адабиёти;
қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлардан ясалган давлат пробасига эга бўлган замонавий заргарлик буюмлари (олиб чиқиладиган заргарлик буюмлари сони божхона тўғрисидаги қонун ҳужжатларига мувофиқ белгиланади);
тақиб юрилиши учун орден дафтарчалари ёки мукофотлаш гувоҳномалари бўлган шахсий мукофотлар;
5в-сон иловага мувофиқ халқ бадиий ҳунармандчилиги ва амалий безак санъати буюмлари;
аудиовизуал асарлар ва фонограммалар.
24. Қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлардан ясалган буюмларнинг контейнерлар, юк ва почта жўнатмаларида олиб чиқилиши тақиқланади. Олиб чиқишга рухсат этилган қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлардан ясалган буюмлар бевосита уларнинг эгалари томонидан олиб чиқилади.
25. Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги ҳузуридаги Маданий мерос агентлиги зарур ҳолларда:
олиб чиқишга тақдим этилган маданий бойликлар тўғрисида махсус хулоса бериш ҳақида сўров билан ваколатли давлат, жамоат ташкилотларига, муассасаларга мурожаат қилиш ҳуқуқига эгадир. Мазкур сўровлар бир ҳафта муддатда кўриб чиқилиши керак;
маданий бойликлар Ўзбекистон Республикаси ҳудудида қонуний сотиб олинганлигини тасдиқловчи, шунингдек, уларнинг қийматини тасдиқловчи ҳужжатлар тақдим этилишини талаб қилишга ҳақлидир.
КИРИЛИШИ ТАРТИБИ
26. Хорижий фуқаролар (шу жумладан хорижий дипломатик ва консуллик ваколатхоналари бошлиқлари) ва бошқа шахслар томонидан Ўзбекистон Республикасига вақтинча олиб кириладиган маданий бойликлар тегишли божхона ҳужжатларида кўрсатилиши керак.
28. Мусиқа асбоблари ва камонларнинг божхона органлари белгиси қўйилган паспортлари уларнинг Ўзбекистон Республикасидан тўсиқсиз олиб чиқилиши учун асос ҳисобланади.
VI. БАДИИЙ ЭКСПЕРТИЗАДАН ЎТКАЗИЛГАНЛИГИ
ВА ҲУЖЖАТЛАР РАСМИЙЛАШТИРИЛГАНЛИГИ
УЧУН МАХСУС ЙИҒИМ
29. Маданий бойликлар бадиий экспертизадан ўтказилганлиги учун 7-иловага мувофиқ махсус йиғим ундирилади, ушбу йиғим Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги ҳузуридаги Маданий мерос агентлигининг экспертизадан ўтказган тегишли муассасалари ҳисоб-китоб счётига тушади.
Махсус йиғим миқдорини белгилашда таҳлилнинг мураккаблиги, иш ҳажми, буюмлар сони ва маданий бойликларнинг сифат тавсифлари ҳисобга олинади.
30. Маданий бойликлар бадиий экспертизадан ўтказилганда, улар олиб чиқилиши имкониятидан қатъи назар, ариза берувчидан тўлиқ миқдорда махсус йиғим ундирилади.
31. Тегишли давлат органлари томонидан ушлаб қолинган ёки мусодара қилинган маданий бойликларни экспертизадан ўтказиш ва уларга хулоса ёзиш (8-илова) тўлов ундирмасдан амалга оширилади. Ушлаб қолинган ва мусодара қилинган маданий бойликларни экспертизадан ўтказиш муддати - 15 кун.
32. Бадиий экспертизадан ўтказилганлиги ва ҳужжатлар расмийлаштирилганлиги учун махсус йиғим ундиришдан тушган маблағлар моддий-техника базани ривожлантиришда, реклама-ноширлик ишида, штатдан ташқари экспертлар ва жалб қилинадиган мутахассислар билан тузилган шартномалар бўйича ҳақ тўлашда, шунингдек, ходимларнинг ижтимоий, иқтисодий шарт-шароитларини яхшилашда фойдаланилади.
1-ИЛОВА
Маданий бойликларнинг Ўзбекистон Республикасидан
олиб чиқилиши ҳуқуқини берувчи
-сон СЕРТИФИКАТ
Ариза берувчи _______________________________________________
(Ф.И.О. ёки ташкилот номи)
Паспорт маълумотлари ёки реквизитлари
_____________________________________________________________
Ашёлар қаерга олиб чиқилмоқда
_____________________________________________________________
(мамлакат)
Олиб чиқилаётган ашёларнинг рўйхати "___" варақда илова қилинмоқда.
Ашёларнинг қиймати
_____________________________________________________________
(сўз билан)
Маданий бойликларнинг олиб чиқилиши ва олиб кирилиши тартиби
тўғрисидаги Низом асосида олиб чиқилиши керак
20__ йил "___"____________ шаҳрида берилган
20__ йил "___"_______ гача ҳақиқий
Туризм ва маданий мерос вазирлиги ҳузуридаги Маданий мерос агентлиги ваколатли шахсининг лавозими,
Ф.И.О. ва имзоси
Олувчининг тилхати
М.Ў.
Маданий бойликларнинг Ўзбекистон Республикасидан
вақтинча олиб чиқилиши ҳуқуқини берувчи
-сон СЕРТИФИКАТ
Ариза берувчи _______________________________________________
(Ф.И.О. ёки ташкилот номи)
Паспорт маълумотлари ёки реквизитлари
_____________________________________________________________
Ашёлар қаерга ва қайси муддатга олиб чиқилмоқда
_____________________________________________________________
(мамлакат ва қайта олиб кирилиши санаси)
Вақтинча олиб чиқилаётган ашёларнинг рўйхати "____" варақда
илова қилинмоқда.
Ашёларнинг суғурта баҳоси
_____________________________________________________________
(сўз билан)
Маданий бойликларнинг олиб чиқилиши ва олиб кирилиши тартиби
тўғрисидаги Низом асосида вақтинча олиб чиқилиши керак
20__ йил "___"____________ шаҳрида берилган
20__ йил "___"_______ гача ҳақиқий
Туризм ва маданий мерос вазирлиги ҳузуридаги Маданий мерос агентлиги ваколатли шахсининг лавозими,
Ф.И.О. ва имзоси
Олувчининг тилхати
М.Ў.
1а-ИЛОВА
Маданий бойликларнинг Ўзбекистон Республикасидан
вақтинча олиб чиқилиши ҳуқуқини берувчи
-сон СЕРТИФИКАТ
Ариза берувчи _______________________________________________
(Ф.И.О. ёки ташкилот номи)
Паспорт маълумотлари ёки реквизитлари
_____________________________________________________________
Ашёлар қаерга ва қайси муддатга олиб чиқилмоқда
_____________________________________________________________
(мамлакат ва қайта олиб кирилиши санаси)
Вақтинча олиб чиқилаётган ашёларнинг рўйхати "___" варақда илова
қилинмоқда.
Ашёларнинг суғурта баҳоси
_____________________________________________________________
(сўз билан)
Маданий бойликларнинг олиб чиқилиши ва олиб кирилиши тартиби
тўғрисидаги Низом асосида вақтинча олиб чиқилиши керак
20__ йил "___"____________ шаҳрида берилган
20__ йил "___"_______ гача ҳақиқий
Туризм ва маданий мерос вазирлиги ҳузуридаги Маданий мерос агентлиги ваколатли шахсининг лавозими,
Ф.И.О. ва имзоси
Олувчининг тилхати
М.Ў.
Маданий бойликларнинг Ўзбекистон Республикасидан
вақтинча олиб чиқилиши ҳуқуқини берувчи
-сон СЕРТИФИКАТ
Ариза берувчи _______________________________________________
(Ф.И.О. ёки ташкилот номи)
Паспорт маълумотлари ёки реквизитлари
_____________________________________________________________
Ашёлар қаерга ва қайси муддатга олиб чиқилмоқда
_____________________________________________________________
(мамлакат ва қайта олиб кирилиши санаси)
Вақтинча олиб чиқилаётган ашёларнинг рўйхати "___" варақда илова
қилинмоқда.
Ашёларнинг суғурта баҳоси
_____________________________________________________________
(сўз билан)
Маданий бойликларнинг олиб чиқилиши ва олиб кирилиши тартиби
тўғрисидаги Низом асосида вақтинча олиб чиқилиши керак
20__ йил "___"____________ шаҳрида берилган
20__ йил "___"_______ гача ҳақиқий
Туризм ва маданий мерос вазирлиги ҳузуридаги Маданий мерос агентлиги ваколатли шахсининг лавозими,
Ф.И.О. ва имзоси
Олувчининг тилхати
М.Ў.
2-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси
Туризм ва маданий мерос вазирлиги
ҳузуридаги Маданий мерос агентлигига
____________________________________
____________________________________
_________________________________дан
Манзил ________________________
____________________________________
____________________________________
____________________________________
Паспорт маълумотлари ёки реквизитлари
____________________________________
____________________________________
____________________________________
АРИЗА
_____________________________________________________________
_____________________________________________________________
_________________________________________________ мамлакатига
_____________________________________________________________
_______________________________________________________ сонда
олиб чиқишга (вақтинча олиб чиқишга) рухсат беришингизни сўрайман.
Сана 20__ йил "__" ________ Имзо
3-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикасидан олиб чиқилаётган ёки
вақтинча олиб чиқилаётган (жўнатилаётган) нашрлар
РЎЙХАТИ
Ф. И. О. ёки ташкилот номи ___________________________________
_____________________________________________________________
Паспорт маълумотлари ёки реквизитлари _______________________
_____________________________________________________________
_____________________________________________________________
Қаерга олиб чиқилмоқда (жўнатилмоқда) _______________________
_____________________________________________________________
_____________________________________________________________
Муаллифнинг фамилияси, исми, отасининг исми
|
Нашрнинг номи |
Чиқарилган йили |
Жилдлар сони |
|
|||
|
|
||
|
|
||
|
|
||
|
|
||
|
|
||
|
|||
|
|||
|
|
||
|
|
||
|
|
||
|
|
М.Ў. Экспертнинг имзоси ______________
20__ йил "___"___________
4-ИЛОВА
Маданий бойликларнинг олиб чиқилиши
ёки вақтинча олиб чиқилиши учун
ЭКСПЕРТ ХУЛОСАСИ
Эксперт _____________________________________________________
(Ф.И.О. ва лавозими)
Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 1-қисми 238-моддаси
билан танишиб чиқдим _____________ Имзо
Қуйидаги ашёлар билан танишиб чиқдим:
_____________________________________________________________
_____________________________________________________________
_____________________________________________________________
_____________________________________________________________
Ашёлар эгасининг Ф. И. О. Ёки ташкилотнинг номи _____________
_____________________________________________________________
Эксперт томонидан қуйидагилар аниқланди: ____________________
_____________________________________________________________
_____________________________________________________________
_____________________________________________________________
Қиймати _____________________________________________________
_____________________________________________________________
(сўз билан)
Маданий бойликларнинг Ўзбекистон Республикасидан олиб чиқилиши
ва олиб кирилиши тартиби тўғрисидаги Низом асосида кўрсатиб ўтилган
ашёлар олиб чиқилишига (рухсат этилади, рухсат этилмайди).
20__ йил "__"___________ Имзо
5-ИЛОВА
Мусиқа асбоблари учун
______-сон ПАСПОРТ
Эгаси (Ф.И.О.) _______________________________________________
Асбобнинг номи ______________________________________________
Ёрлиғи (асл транскрипциясида, сақланиши) ______________________
______________________________________________________________
Ҳажми (мм да):
қутисининг узунлиги __ қутисининг энг катта эни ________________
пастки айланасининг катта бўлмаган эни _________________________
қути учидан эфес кертмасигача бўлган узунлик ____________________
бўғизининг узунлиги ____ учининг узунлиги ______________________
ўмровининг эни __________
Андаза (қути) шаклларининг белгилари __________________________
Тавсифи: устки қопқоғи пастки қопқоғи
материал ______________ ________________
тузилиши ______________ ________________
ранги ______________ ________________
локи ______________ ________________
қили ______________ ________________
қўшимчалари ______________ ________________
(бўлакларнинг сони) ______________ ________________
сақланган ҳолати
(ёриқ жойлари, ямалган жойлари,
ёғочдаги кўз излари ва бошқалар) ______________ ________________
Гардишининг тавсифи ___________________________________________
Бўғизи, ўмрови, қалпоғи _______________________
Алоҳида белгилари (ҳарфлар,рақамлар,номлари ва б.) ______________
________________________________________________________________
________________________________________________________________
Эгасининг имзоси ____________ 20__ йил _______
Экспертнинг Ф. И. О. ________________________________________
Паспорт берган муассасанинг муҳри
|
||
|
||
|
||
|
||
|
||
|
||
|
||
|
||
|
||
|
||
|
||
Устки қопқоқ расми (18 х 8 см) |
Пастки қопқоқ расми (18 х 8 см) |
Гардишнинг расми (18 х 8 см) |
5а-ИЛОВА
Камон учун
________-сон ПАСПОРТ
Эгаси (Ф.И.О.) ______________________ |
|||
Камон тавсифи: таёқчаси, учи, винтли калодкаси (материали, техникаси, қиммат баҳо металлари ва тошлари бўлганда уларнинг пробаси кўрсатилиши керак, оғирлиги ва сони) |
|||
_____________________________________ |
|||
_____________________________________ |
|||
_____________________________________ |
|||
_____________________________________ |
|||
|
|||
Маркалаш (тамғаси, устанинг белгиси, ҳарфлари, рақамлари, безак шаклидаги шартли белгилари) _________ |
|||
|
|||
Ҳажмлари (мм да): камоннинг узунлиги |
|||
____________________________________ |
|||
____________________________________ |
|||
____________________________________ |
|||
|
|||
Эгасининг имзоси _____________________ |
|||
20__ "__" йил _______________
|
|||
|
|||
Таёқча ва учи қисмининг расми (18 х 8 см) |
Таёқча ва винтли калодка қисми ёнининг расми (18 х 8 см) |
Таёқча ва винтли калодка қисми пастининг расми (18 х 8 см) |
|
Эксперт қилувчининг Ф.И.О._________ |
5б-ИЛОВА
Халқ мусиқа асбоблари учун
________-сон ПАСПОРТ
Эгаси (Ф.И.О.) _______________________________________________
Асбобнинг номи ______________________________________________
Ёрлиғи (асл транскрипциясида, сақланиши) ______________________
______________________________________________________________
Ҳажми (см да) асбобнинг умумий узунлиги _______________________
қутисининг энг катта эни _______________________________________
энг катта чуқур жойи ________________________ қутусидан узунлиги
юқори бошигача ___________________________ бўғизининг узунлиги
бурагич бошчаси билан ________
Тавсифи: устки қопқоғи пастки қопқоғи
материали ______________ ________________
ранги ______________ ________________
(асбоб бўлакларнинг сони) _______________________________________
сақланган ҳолати (ёриқ жойлари, ямалган жойлари,
ёғочдаги кўз излари ва бошқалар) _________________________________
Бўғизи, қалпоғи (бургач солинадиган қути)
Алоҳида белгилари (ҳарфлар, рақамлар, номлари ва бошқалар
________________________________________________________________
Эгасининг имзоси ____________ 20__ йил _______
Экспертнинг Ф.И.О. _____________________________________________
Паспорт берган муассасанинг муҳри
Умумий кўриниш расми (12х18)
7-ИЛОВА
Бадиий экспертизани ўтказиш
ва ҳужжатларни расмийлаштириш учун
МАХСУС ЙИҒИМ
Базавий ҳисоблаш миқдорига нисбатан фоизларда (дан - гача)
|
||
1. |
Китоблар (битта номдаги) |
5-15 |
2. |
Кўп жилдли энциклопедия (битта номдаги) |
200 |
3. |
1 номдаги расмлар, ҳайкалтарошлик (шу жумладан, бир мавзу, воқелик билан бирлашган диптихлар, триптихлар, сериялар) |
|
- профессионал бўлганлари |
100-200 |
|
- профессионал бўлмаганлари |
50-75 |
|
4. |
10 вараққача бўлган графика (1 номда) |
|
- профессионал бўлганлари |
50-100 |
|
- профессионал бўлмаганлари |
25-50 |
|
5. |
Гиламлар, деворга осиб қўйиладиган суратли гиламлар |
200-400 |
6. |
Палослар |
100-200 |
7. |
Сўзаналар |
100-200 |
8. |
Амалий-декоратив санъат ашёлари |
25-150 |
9. |
Кумушдан ясалган бадиий буюмлар (ошхона приборларидан ташқари) |
100-200 |
10. |
Кенг кўламда ишлаб чиқариладиган ашёлар |
10-20 |
11. |
Мусиқа асбоблари |
50-100 |
12. |
Фортепиано |
100-200 |
13. |
Бадиий мебель, маиший приборлар |
150-250 |
14. |
Видеокассеталар |
20 |
15. |
Аудиокассеталар |
5 |
16. |
Тупроқ намуналари, археологик, геологик ва бошқа намуналар |
100-200 |
17. |
Қайтариб олиб кириш шарти билан олиб чиқиладиган ёки қайтариб олиб чиқиб кетиш шарти билан олиб кириладиган ашёлар |
30 |
18. |
Маркалар, нишонлар, белгилар, коллекциялашнинг бошқа ашёлари |
50-200 |
19. |
Сертификат
|
15 |
20. |
Бланклар |
4 |
21. |
Маслаҳатлар |
10-30 |
8-ИЛОВА
Чиқиш рақами __________ _____________ ш.
20__ йил "__"___________
Санъатшунослик эксперти
ХУЛОСАСИ
Мен (биз) ___________________________________________________
(Ф.И.О., лавозими)
_____________________________________________________________
_____________________________________________________________
___________________________________________________ томонидан
(бадиий экспертизадан ўтказувчи муассасанинг номи)
Божхона органлари ___________ -сон пости томонидан ___________
______________ да яшовчи ___________________________га борувчи
(сана, рейс рақами, давлат)
фуқаро_____________ дан (Паспорт рақами ________серияси _______
______________________________________берилган) ушлаб қолинган:
(ким томонидан, қачон)
______________________________________________________________
(номи, сони)
____________________________________ экспертизасидан ўтказилди.
Экспертиза натижасида қуйидагилар аниқланди:
20___ йил "____"_____________ Имзо ________________