Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Молия вазирлигининг 104-сон, Марказий банк Бошқарувининг 297-В-сон, Давлат мулки қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш марказининг 2007-13-сон "Молия бозорларида рейтинг агентликлари фаолиятига бўлган талаблар тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги 17.12.2007 й. Қарори (АВ томонидан 13.02.2008 й. 1766-сон билан рўйхатга олинган)

Ҳужжатнинг тўлиқ матнини ўқиш учун авторизация қилинг

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

13.02.2008 й.

N 1766

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИНИНГ

17.12.2007 й.

N 104

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МАРКАЗИЙ БАНКИ БОШҚАРУВИНИНГ

17.12.2007 й.

N 297-В

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ДАВЛАТ МУЛКИ ҚЎМИТАСИ ҲУЗУРИДАГИ

ҚИММАТЛИ ҚОҒОЗЛАР БОЗОРИ ФАОЛИЯТИНИ

МУВОФИҚЛАШТИРИШ ВА НАЗОРАТ

ҚИЛИШ МАРКАЗИНИНГ

17.12.2007 й.

N 2007-13


ҚАРОРИ



Молия бозорларида рейтинг агентликлари

фаолиятига бўлган талаблар тўғрисидаги

низомни тасдиқлаш ҳақида


(2008 йил 23 февралдан кучга киради)



Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 27 сентябрдаги "Қимматли қоғозлар бозорини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-475-сонли қарори (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 йил 39-сон, 387-модда, 51-52-сон, 507-модда) билан тасдиқланган 2006-2007 йилларда қимматли қоғозлар бозорини ривожлантириш Дастурининг 2.6-бандига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Марказий банки Бошқаруви ва Давлат мулки қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш маркази ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Молия бозорларида рейтинг агентликлари фаолиятига бўлган талаблар тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киритилсин.

Молия вазири

Р. Азимов

Марказий банк Бошқаруви раиси

Ф. Муллажонов

Давлат мулки қўмитаси ҳузуридаги

Қимматли қоғозлар бозори фаолиятини

мувофиқлаштириш ва назорат қилиш

маркази Бош директори

К. Толипов

"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2008 йил, 6-7-сон, 32-модда.