Ўзбекистон Республикасининг 01.05.1998 й. 614-I-сон "Гаров тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартишлар ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги Қонуни
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ
ҚОНУНИ
01.05.1998 й.
N 614-I
"ГАРОВ ТЎҒРИСИДА"ГИ ЎЗБЕКИСТОН
РЕСПУБЛИКАСИ ҚОНУНИГА ЎЗГАРТИШЛАР
ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ ҲАҚИДА
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҚАРОР ҚИЛАДИ:
Ўзбекистон Республикасининг 1992 йил 9 декабрда қабул қилинган "Гаров тўғрисида"ги Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 йил, N 1, 17-модда; 1994 йил, N 11-12, 285-модда; Ўзбекистон Республикаcи Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 йил, N 6, 118-модда, N 9, 193-модда; 1997 йил, N 4-5, 128-модда) ўзгартишлар ва қўшимчалар киритилиб, унинг янги таҳрири тасдиқлансин (илова қилинади).
Ўзбекистон Республикасининг Президенти И. Каримов
"Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Ахборотномаси", 1998 й., N 5-6, 96-модда