Давлат патент идораси директорининг 25.12.2008 й. 100-сон "Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлигининг Апелляция кенгашига апелляциялар ва аризаларни топшириш ҳамда кўриб чиқиш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида"ги Буйруғи (АВ томонидан 24.01.2009 й. 1889-сон билан рўйхатга олинган)
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН
РЎЙХАТГА ОЛИНГАН
24.01.2009 й.
N 1889
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ДАВЛАТ ПАТЕНТ ИДОРАСИ
ДИРЕКТОРИНИНГ
25.12.2008 й.
N 100
БУЙРУҒИ
Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк
агентлигининг Апелляция кенгашига апелляциялар
ва аризаларни топшириш ҳамда кўриб чиқиш
қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида
(2009 йил 3 февралдан кучга киради)
Ўзбекистон Республикасининг "Ихтиролар, фойдали моделлар ва саноат намуналари тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги Қонуни ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 7 майдаги 89-сонли "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида ("Товар белгилари, хизмат кўрсатиш белгилари ва товар келиб чиққан жой номлари тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги 2007 йил 19 сентябрдаги ЎРҚ-111-сонли Қонуни)"ги қарорига мувофиқ, БУЮРАМАН:
1. Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлигининг Апелляция кенгашига апелляциялар ва аризаларни топшириш ҳамда кўриб чиқиш қоидалари иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Ўзбекистон Республикаси Давлат патент идораси директорининг 2003 йил 11 ноябрдаги 67-сонли "Ўзбекистон Республикаси Давлат патент идорасининг Апелляция кенгашига апелляцияларни топшириш ва кўриб чиқиш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида"ги буйруғи (2003 йил 24 декабрь, рўйхат рақами 1293) ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
3. Ушбу буйруқ Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилгандан кейин ўн кун ўтгач кучга киради.
Давлат патент идораси Директори Б. Амонов
"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2009 йил, 5-сон, 45-модда.