Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Қозоғистон Республикаси Ҳукумати ўртасида сайғоқлар сонини муҳофаза қилиш, қайта тиклаш ва барқарор ривожлантириш тўғрисида Битим (Тошкент, 2010 йил 17 март, ЎзР Президентининг 20.08.2010 й. ПҚ-1393-сон Қарори билан тасдиқланган, 2010 йил 31 августдан кучга кирди)

Полный текст документа доступен по адресу
Ҳужжатнинг тўлиқ матнини ўқиш учун авторизация қилинг

Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан

Қозоғистон Республикаси Ҳукумати ўртасида

сайғоқлар сонини муҳофаза қилиш, қайта тиклаш

ва барқарор ривожлантириш тўғрисида

БИТИМ


Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Қозоғистон Республикаси Ҳукумати, бундан кейин Томонлар деб аталувчилар,

Томонлар ўртасидаги дўстона муносабатлардан ва сайғоқларни муҳофаза қилиш, қайта тиклаш ва сонини барқарор ривожлантириш соҳасида ҳамкорликни янада кенгайтириш ва чуқурлаштириш манфаатларидан келиб чиқиб,

ҳар бир авлод келгуси авлодлар учун табиат бойликларини асровчи ҳисобланиши ва биологик хилма-хилликнинг сақланишини таъминлаш мажбуриятини англаган ҳолда,

сайғоқлар Евроосиёнинг қуруқ иқлимли ландшафтларида яшовчи ҳайвонлардир, уларнинг сони охирги ўн йилликларда узлуксиз қисқариб кетаётгани ва йўқ бўлиб кетиш мумкинлигини эътироф

...