Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 27.01.1995 й. 23-сон "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитанинг Низоми ҳамда унинг тизимига қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матнини ўқиш учун авторизация қилинг

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

27.01.1995 й.

N 23




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИ ҲУЗУРИДАГИ

ДИН ИШЛАРИ БЎЙИЧА ҚЎМИТАНИНГ

НИЗОМИ ҲАМДА УНИНГ ТИЗИМИГА

ҚЎШИМЧА ВА ЎЗГАРТИРИШЛАР

КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА


"Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунига қўшимча ва ўзгартиришлар киритилганлиги муносабати билан Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитанинг фаолиятини янада такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитанинг Низоми ҳамда унинг тизими қўшимча ва ўзгартиришлар билан 1 ва 2-иловаларга мувофиқ тасдиқлансин.


2. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг 1992 йил 2 апрелдаги 159-сон қарори билан тасдиқланган 1 ва 2-иловалар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                            А. Муталов






Вазирлар Маҳкамасининг

1995 йил 27 январдаги

23-сон қарорига

2-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги

Дин ишлари бўйича қўмита марказий аппаратининг

ТУЗИЛМАСИ



Раҳбарият

Бешта бўлим:

1. Диний ташкилотлар билан ишлаш.

2. Диний таълим.

3. Халқаро алоқалар.

4. Бухгалтерия.

5. Ёзишмалар билан шуғулланувчи бўлим.