Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Молия вазирлигининг 59-сон, Иқтисодиёт вазирлигининг 10-сон "Геология-қидирув ишларининг йиллик дастурларини Давлат бюджетидан молиялаштириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги 05.09.2011 й. Қарори (АВ томонидан 18.10.2011 й. 2278-сон билан рўйхатга олинган)

Ҳужжатнинг тўлиқ матнини ўқиш учун авторизация қилинг

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

18.10.2011 й.

N 2278

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИНИНГ

05.09.2011 й.

N 59


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ИҚТИСОДИЁТ ВАЗИРЛИГИНИНГ

05.09.2011 й.

N 10


ҚАРОРИ



Геология-қидирув ишларининг йиллик дастурларини

Давлат бюджетидан молиялаштириш тартиби

тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида


(2011 йил 28 октябрдан кучга киради)


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2010 йил 27 августдаги ПҚ-1396-сонли "Геология-разведка ишларини ташкил этиш ва олиб бориш тизими самарадорлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 35-36-сон, 301-модда) қарорини бажариш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Иқтисодиёт вазирлиги ҚАРОР ҚИЛАДИЛАР:


1. Геология-қидирув ишларининг йиллик дастурларини давлат бюджетидан молиялаштириш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгач кучга киради.

Молия вазири

Р. Азимов

Иқтисодиёт вазири

Г. Саидова

"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2011 йил, 42-сон, 457-модда