Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Қозоғистон Республикаси Ҳукумати ўртасида Ўзбекистон-Қозоғистон давлат чегарасидан ўтказиш пунктлари тўғрисида 2001 йил 16 ноябрда имзоланган Битимга Баённома (Остона, 2006 йил 4 сентябрь)

Полный текст документа доступен по адресу
Ҳужжатнинг тўлиқ матнини ўқиш учун авторизация қилинг

Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан

Қозоғистон Республикаси Ҳукумати ўртасида

Ўзбекистон-Қозоғистон давлат чегарасидан ўтказиш

пунктлари тўғрисида 2001 йил 16 ноябрда

имзоланган Битимга

БАЁННОМА


Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Қозоғистон Республикаси Ҳукумати, бундан кейин Томонлар деб аталувчилар,

икки давлат ўртасидаги алоқани ривожлантиришга кўмаклашувчи халқаро ва икки томонлама ўтказиш пунктлари ва уларнинг ишлаш тартибини келишиш мақсадида,

Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Қозоғистон Республикаси Ҳукумати ўртасида Ўзбекистон-Қозоғистон давлат чегараси орқали ўтказиш пунктлари тўғрисида 2001 йил 16 ноябрда имзоланган Битимнинг 1-моддасига асосланиб (бундан кейин - Битим),

қуйидагилар тўғрисида келишдилар:



1-модда


Ўзбекистон-Қозоғистон давлат чегарасини шахслар ва транспорт воситаларининг кесиб ўтиши, шунингдек юк, товар ва ҳайвонларни олиб ўтиш учун Томонлар давлат чегараларидан халқаро ва икки томонлама ўтказиш пунктлари рўйхатини келишиб олдилар (илова қилинмоқда).

Ушбу ўтказиш пунктларининг баҳор-ёз ва куз-қиш пайтларида ишлаш вақти Томонлар чегара вакиллари орқали белгиланади.

Баённомада Томонлар қуйидаги атамалардан фойдаланадилар:

Икки томонлама (давлатлараро) ўтказиш пункти - фақат Томонлар давлатлари фуқаролари ва транспорт воситаларининг чегарани кесиб ўтиши учун;

Халқаро (кўп томонлама) ўтказиш пункти - жисмоний шахсларнинг, уларнинг фуқаролигидан

...