Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикасининг 10.04.2013 й. ЎРҚ-348-сон "Йўл ҳаракати хавфсизлиги тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги Қонуни (Қонунчилик палатаси томонидан 07.11.2012 й. қабул қилинган, Сенат томонидан 28.03.2013 й. маъқулланган)

Ҳужжатнинг тўлиқ матнини ўқиш учун авторизация қилинг

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ

ҚОНУНИ

10.04.2013 й.

N ЎРҚ-348

"ЙЎЛ ҲАРАКАТИ ХАВФСИЗЛИГИ

ТЎҒРИСИДА"ГИ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ҚОНУНИГА ЎЗГАРТИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР

КИРИТИШ ҲАҚИДА


Қонунчилик палатаси томонидан 2012 йил 7 ноябрда қабул қилинган

Сенат томонидан 2013 йил 28 мартда маъқулланган



1-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1999 йил 19 августда қабул қилинган "Йўл ҳаракати хавфсизлиги тўғрисида"ги 818-I-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1999 йил, N 9, 215-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2006 йил, N 4, 157-модда; 2007 йил, N 4, 155-модда) ўзгартиш ва қўшимчалар киритилиб, унинг янги таҳрири тасдиқлансин (илова қилинади).


2-модда. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:

ҳукумат қарорларини ушбу Қонунга мувофиқлаштирсин;

давлат бошқаруви органлари ушбу Қонунга зид бўлган ўз норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини қайта кўриб чиқишлари ва бекор қилишларини таъминласин.


3-модда. Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Ўзбекистон Республикасининг Президенти                                 И. Каримов



“Халқ сўзи”, 2013 йил 11 апрель


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2013 йил 15 апрель, 15-сон, 197-модда


"Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси",

2013 йил, 4-сон, 94-модда