Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 26.09.2002 й. ПФ-3135-сон "Космик тадқиқотларни ташкил этишни такомиллаштириш тўғрисида"ги Фармони

Ҳужжатнинг тўлиқ матнини ўқиш учун авторизация қилинг

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ФАРМОНИ

26.09.2002 й.

N ПФ-3135



КОСМИК ТАДҚИҚОТЛАРНИ ТАШКИЛ ЭТИШНИ

ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ТЎҒРИСИДА



Космосни тадқиқ этиш ва астрономия соҳасидаги мавжуд салоҳиятдан комплекс ҳамда самарали фойдаланиш, космик тадқиқотлар ва техниканинг замонавий ютуқлари мамлакат иқтисодиётининг устувор соҳалари ҳамда тармоқларига жорий этилишини таъминлаш мақсадида:


1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистон космик тадқиқотлар давлат агентлиги ("Ўзбеккосмос") тугатилсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси тизимида Космик тадқиқотлар маркази ташкил этилиб, Фанлар академиясининг Астрономия институти, Тошкент космик асбобсозлик илмий-тадқиқот институти, Чирчиқ "Композит" тажриба-экспериментал заводи, РТ-70 Радиоастрономик обсерватория унинг таркибига киритилсин.


3. "Гранит" илмий-ишлаб чиқариш корхонаси Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги таркибига ўтказилсин.

"КОINОТ" очиқ акциядорлик жамияти акциядорларининг уни Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги тизимига ўтказиш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин.


4. "Космик фазони тадқиқ этиш ва фойдаланиш бўйича структуралар тўғрисида" Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1992 йил 11 декабрдаги ПФ-506-сон Фармонининг 4 ва 5-бандлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


5. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси бир ҳафта муддатда Ушбу Фармонни амалга ошириш юзасидан қарор қабул қилсин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                         И. Каримов



"Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами", 2002 й., 17-18-сон, 132-модда