Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 03.08.1998 й. ПФ-2065-сон "Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1998 йил 19 январдаги "Инвестиция лойиҳаларини амалга оширишни рағбатлантириш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПФ-1919-сон Фармонига қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Фармони

Ҳужжатнинг тўлиқ матнини ўқиш учун авторизация қилинг

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ФАРМОНИ

03.08.1998 й.

N ПФ-2065




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ 1998 ЙИЛ 19 ЯНВАРДАГИ

"ИНВЕСТИЦИЯ ЛОЙИҲАЛАРИНИ АМАЛГА

ОШИРИШНИ РАҒБАТЛАНТИРИШ БОРАСИДАГИ

ҚЎШИМЧА ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА"ГИ

ПФ-1919-СОНЛИ ФАРМОНИГА ҚЎШИМЧАЛАР

КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА


Янги корхоналар қуриш ва ишлаб турган корхоналарни техник жиҳатдан қайта жиҳозлаш, уларнинг фаолиятини технологик жиҳатдан рақобатбардошли маҳсулот ишлаб чиқаришга йўналтириш учун янада қулай шароит яратиш мақсадида:


1. Ўзбекистон Республикаси Презвдентининг 1998 йил 19 январдаги ПФ-1919-сонли Фармони қоидалари қуйидаги банд билан тўлдирилсин:

"Янги ишлаб чиқариш корхоналарини барпо этиш, шунингдек, ишлаб турган корхоналарни янгилаш ва техник жиҳатдан қайта жиҳозлашга доир белгиланган тартибда тасдиқланган лойиҳаларга мувофиқ, республика ҳудудига келтирилаётган технология ускуналари, ваколатли банкнинг тегишли тасдиқловчи ҳужжати бўлган тақдирда, қўшимча қиймат солиғидан озод қилинсин".


2. Вазирлар Маҳкамасининг Инвестиция дастурлари бўйича департаменти Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги, Молия вазирлиги, Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги, Давлат божхона қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Марказий банки, ваколатли банклар билан биргаликда бир ҳафта муддат ичида тасдиқланган инвестиция лойиҳаларига мувофиқ, импорт қилинаётган технология ускуналарини қўшимча қиймат солиғини тўлашдаи озод қилиш тартиби тўғрисидаги Низомни ишлаб чиқсин ва тасдиқласин.



Ўзбекистон Республикасининг Президенти                    И. Каримов