Ўзбекистон Республикаси Президентининг 14.07.2010 й. ПҚ-1365-сон "Иссиқлик таъминоти ва сув таъминоти корхоналари ходимларининг меҳнатига ҳақ тўлаш тўғрисидаги низомга ўзгартиш киритиш ҳақида'ги Қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ПРЕЗИДЕНТИНИНГ
ҚАРОРИ
14.07.2010 й.
N ПҚ-1365
ИССИҚЛИК ТАЪМИНОТИ
ВА СУВ ТАЪМИНОТИ КОРХОНАЛАРИ
ХОДИМЛАРИНИНГ МЕҲНАТИГА ҲАҚ
ТЎЛАШ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМГА
ЎЗГАРТИШ КИРИТИШ ҲАҚИДА
Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикасининг 2010 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида" 2009 йил 22 декабрдаги ПҚ-1245-сон қарори ижросини таъминлаш ҳамда вазирликлар ва идораларнинг бюджетдан ташқари фондларга маблағлар ажратишини тартибга солиш мақсадида:
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 19 июндаги ПҚ-655-сон қарори билан тасдиқланган иссиқлик таъминоти ва сув таъминоти корхоналари ходимларининг меҳнатига ҳақ тўлаш тўғрисидаги низом 29-бандининг олтинчи хатбоши чиқариб ташлансин.
2. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти И. Каримов
"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2010 йил, 28-29-сон, 231-модда.