Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Марказий банк Бошқарувининг 21.12.2013 й. 26/2-сон "Ваколатли банкларнинг конверсион операциялар бўлими ҳамда айирбошлаш шохобчаси ходимларига қўйиладиган малакавий талаблар, уларни ишга қабул қилиш ва ротацияси регламентига ўзгартириш ва қўшимча киритиш ҳақида"ги Қарори (АВ томонидан 31.12.2013 й. 2415-1-сон билан рўйхатга олинган)

Ҳужжатнинг тўлиқ матнини ўқиш учун авторизация қилинг

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

31.12.2013 й.

N 2415-1




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МАРКАЗИЙ БАНКИ БОШҚАРУВИНИНГ

21.12.2013 й.

N 26/2


ҚАРОРИ



Ваколатли банкларнинг конверсион операциялар

бўлими ҳамда айирбошлаш шохобчаси ходимларига

қўйиладиган малакавий талаблар, уларни ишга қабул

қилиш ва ротацияси регламентига ўзгартириш

ва қўшимча киритиш ҳақида


Ўзбекистон Республикасининг "Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида"ги (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 й., 12-сон, 247-модда), "Банклар ва банк фаолияти тўғрисида"ги (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1996 й., 5-6-сон, 54-модда), "Валютани тартибга солиш тўғрисида"ги (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2004 й., 1-2-сон, 6-модда) қонунларига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2013 йил 30 январдаги ПҚ-1914-сон "Жисмоний шахсларга хорижий валютани сотиш тартибини янада либераллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 6-сон, 66-модда) мувофиқ, Марказий банк Бошқаруви ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2013 йил 24 январдаги 2/2-сонли қарори (рўйхат рақами 2415, 2013 йил 25 январь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 4-сон, 52-модда) билан тасдиқланган Ваколатли банкларнинг конверсион операциялар бўлими ҳамда айирбошлаш шохобчаси ходимларига қўйиладиган малакавий талаблар, уларни ишга қабул қилиш ва ротацияси регламентига иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимча киритилсин.


2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Марказий банк раиси                                                           Ф. Муллажонов






Қарорга

ИЛОВА



Ваколатли банкларнинг конверсион операциялар

бўлими ҳамда айирбошлаш шохобчаси ходимларига

қўйиладиган малакавий талаблар, уларни ишга қабул

қилиш ва ротацияси регламентига киритилаётган

ўзгартириш ва қўшимча


1. 8-банддаги "тегишли ўқув курслари ташкил этилади" деган сўзлар "бир йилда камида бир марта тегишли ўқув курслари ташкил этилиши лозим" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


2. 18-банд қуйидаги таҳрирдаги иккинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"Битта валюта айирбошлаш шохобчасига эга бўлган ваколатли банклар филиаллари шохобча ходимларини шу банк филиалининг мазкур Регламент талабларига жавоб берадиган валюта айирбошлаш шохобчасида ишлаш кўникмасига эга бўлган кассирлари билан ротация қилишлари мумкин.".



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2014 йил 6 январь, 1-сон, 11-модда