Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 12.10.1994 й. 503-сон "Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг валюта-иқтисодиёт бош бошқармаси ходимлари меҳнатига ҳақ тўлашни такомиллаштириш тўғрисида"ги 503-сон Қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ
ҚАРОРИ
12.10.1994 й.
N 503
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МОЛИЯ
ВАЗИРЛИГИНИНГ ВАЛЮТА-ИҚТИСОДИЁТ
БОШ БОШҚАРМАСИ ХОДИМЛАРИ МЕҲНАТИГА
ҲАҚ ТЎЛАШНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ТЎҒРИСИДА
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг валюта-иқтисодиёт бош бошқармаси ходимларининг фаолиятини такомиллаштириш ва масъулиятини ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:
1. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирига 1994 йил 1 октябрдан бошлаб валюта-иқтисодиёт бош бошқармаси ходимларига лавозим маошининг 70 фоизи миқдорида устама белгилаш ҳуқуқи берилсин.
2. Устамалар жорий этиш билан боғлиқ 1994 йилдаги харажатлар Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг меҳнатга ҳақ тўлаш фонди доирасида амалга оширилсин.
3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Бош вазирнинг ўринбосари Б.С.Ҳамидов зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. Каримов