Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 06.09.1991 й. ПФ-243-сон “Ўзбекистон Республикаси Мудофаа ишлари вазирлигини тузиш тўғрисида”ги Фармони

Ҳужжатнинг тўлиқ матнини ўқиш учун авторизация қилинг

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ФАРМОНИ

06.09.1991 й.

N ПФ-243



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МУДОФАА ИШЛАРИ ВАЗИРЛИГИНИ

ТУЗИШ ТЎҒРИСИДА



Ўзбекистон Республикасининг давлат мустақиллигини, фуқароларнинг конституциявий ҳуқуқлари ва эркинликларини ҳамда республиканинг ҳудудий яхлитлигини ҳимоя қилиш мақсадида "Ўзбекистон Республикасининг Давлат мустақиллиги асослари тўғрисида"ги Қонунига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Мудофаа ишлари вазирлиги тузилсин.

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамаси мазкур масала юзасидан тегишли қарор қабул қилсин.

Ўзбекистон Республикасининг Президенти                              И. Каримов

"Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси", 1991 й., 11-сон, 230-модда