Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 30.10.1995 й. 416-сон "Ўзбекистон Республикасида Гидрометеорологик кузатишлар олиш бориш учун замонавий приборлар ва асбоб-ускуналарни ишлаб чиқиш ҳамда ишлаб чиқариш дастурини тасдиқлаш тўғрисида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матнини ўқиш учун авторизация қилинг

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

30.10.1995 й.

N 416



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИДА

ГИДРОМЕТЕОРОЛОГИК КУЗАТИШЛАР

ОЛИШ БОРИШ УЧУН ЗАМОНАВИЙ ПРИБОРЛАР

ВА АСБОБ-УСКУНАЛАРНИ ИШЛАБ ЧИҚИШ

ҲАМДА ИШЛАБ ЧИҚАРИШ ДАСТУРИНИ

ТАСДИҚЛАШ ТЎҒРИСИДА



Гидрометеорологик асбобсозликни такомиллаштириш, гидрометеорология хизмати ишлаб чиқариш-техник базасини мустаҳкамлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. "Бошгидромет" бошқармаси "Ўзистиқболстат" давлат қўмитаси ва Ўзбекистон Республикаси Фан ва техника давлат қўмитаси билан биргаликда ишлаб чиққан Ўзбекистон Республикасида гидрометеорологик кузатишлар олиб бориш учун замонавий приборлар ва асбоб-ускуналарни ишлаб чиқиш ҳамда ишлаб чиқариш дастури иловага* мувофиқ тасдиқлансин.


2. "Ўзистиқболстат" давлат қўмитаси ва Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Дастурни бажариш учун 1996 йилдан бошлаб республика бюджетидан маблағ билан таъминланадиган капитал қўйилмалар ажратишни назарда тутсинлар.

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги приборлар ва асбоб-ускуналарни ишлаб чиқиш тадбирларини "Бошгидромет" бошқармаси Ўзбекистон Республикаси Фан ва техника давлат қўмитаси билан келишган ҳолда тақдим этадиган тегишли ҳисоб-китобларга мувофиқ ҳажмдаги операцион харажатлар сметаси бўйича маблағ билан таъминлашни назарда тутсин.


3. Ўзбекистон Республикаси Фан ва техника давлат қўмитаси танлов дастурларида атроф-муҳитнинг аҳволини назорат қилиш ва авиацияни метеорологик маълумотлар билан таъминлаш соҳасида кўп билим талаб қиладиган приборлар ҳамда технологиялар яратишни назарда тутсин.


4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Вазирлар Маҳкамасининг Деҳқончилик саноати комплекси бўлимига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                А. Муталов



*) Илова рус тилидаги матнда берилган.