Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 19.05.1995 й. 174-сон "Қорақалпоғистон Республикаси давлат хокимияти ва бошқарув органлари ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш шартларига ўзгартириш киритиш тўғрисида"ги Қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ
ҚАРОРИ
19.05.1995 й.
N 174
ҚОРАҚАЛПОFИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ДАВЛАТ ХОКИМИЯТИ ВА БОШҚАРУВ
ОРГАНЛАРИ ХОДИМЛАРИ МЕҲНАТИГА
ҲАҚ ТЎЛАШ ШАРТЛАРИГА ЎЗГАРТИРИШ
КИРИТИШ ТЎFРИСИДА
Қорақалпоғистон Республикасида аҳоли сонининг анча ўсиши, қишлоқ хўжалиги ва саноат ишлаб чиқариши ҳажмининг кўпайиши муносабати билан Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:
1. Қорақалпоғистон Республикаси давлат ҳокимияти ва бошқарув органлари ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш шартлари бўйича иккинчи гуруҳдан биринчи гуруҳга ўтказилсин.
2. Янги лавозим маошлари давлат ҳокимияти ва бошқарув органлари учун меҳнатга ҳақ тўлашнинг белгиланган фонди доирасида 1995 йил 1 майдан бошлаб жорий қилинсин.
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. Каримов