Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 29.05.1997 й. 274-сон "Ўзбекистон Республикасида ТАСИС дастурини амалга оширишни таъминлашда вазирликлар ва идораларнинг фаолиятини мувофиқлаштириш тўғрисида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матнини ўқиш учун авторизация қилинг

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

29.05.1997 й.

N 274


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИДА

ТАСИС ДАСТУРИНИ АМАЛГА ОШИРИШНИ

ТАЪМИНЛАШДА ВАЗИРЛИКЛАР ВА ИДОРАЛАРНИНГ

ФАОЛИЯТИНИ МУВОФИҚЛАШТИРИШ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикасида Европа Иттифоқи Комиссиясининг техникавий кўмаклашиш дастури (ТАСИС) доирасида чет Эл пудратчи компаниялари билан биргаликда амалга оширилаётган лойиҳалар бўйича вазирликлар, идоралар ва ташкилотларнинг фаолиятини тартибга солиш, шунингдек ТАСИС лойиҳаларини амалга оширишни мувофиқлаштиришни ва уларнинг мониторингини такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикасида Европа Иттифоқи Комиссиясининг ТАСИС дастури доирасида вазирликлар ва идоралар фаолиятининг принциплари ва шартлари тўғрисидаги Низом тасдиқлансин.


2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Макроиқтисодий ривожлантириш, таркибий ўзгартиришлар, хорижий инвестицияларни жалб этиш ва ҳудудларни комплекс ривожлантириш масалалари йиғма ахборот-таҳлил департаментига юклансин.


Ўзбекистон Республикаси Бош вазири                                       Ў. Султонов



"Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари тўплами", 1997 й., 5-сон, 20-модда.