Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 26.03.1999 й. 135-сон "Объект муддатидан илгари фойдаланишга топширилганлиги ва шартнома қийматига нисбатан маблағлар тежалганлиги учун пудратчи ташкилотни буюртмачи томонидан мукофотлаш тартиби тўғрисида"ги Қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ
ҚАРОРИ
26.03.1999 й.
N 135
ОБЪЕКТ МУДДАТИДАН ИЛГАРИ
ФОЙДАЛАНИШГА ТОПШИРИЛГАНЛИГИ
ВА ШАРТНОМА ҚИЙМАТИГА НИСБАТАН
МАБЛАҒЛАР ТЕЖАЛГАНЛИГИ УЧУН
ПУДРАТЧИ ТАШКИЛОТНИ БУЮРТМАЧИ
ТОМОНИДАН МУКОФОТЛАШ ТАРТИБИ
ТЎҒРИСИДА
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Капитал қурилишни бошқариш ташкилий тузилмасини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 1998 йил 28 ноябрдаги 500-сон Қарорининг 9-бандини бажариш юзасидан Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:
1. Объект муддатидан илгари фойдаланишга топширилганлиги ва шартнома қийматига нисбатан маблағлар тежалганлиги учун пудратчи ташкилотни буюртмачи томонидан мукофотлаш тартиби Иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси пудрат ташкилотларини мукофотлашнинг кўрсатиб ўтилган тартибини амалий фаолиятда фойдаланиш учун республика қурилиш бўлинмаларига ва инвестиция жараёнининг бошқа қатнашчиларига етказсин.
3. Мазкур Қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.Н. Исаев зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. Каримов