Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 29.08.2014 й. 243-сон "Нурланиш олиш дозаларининг белгиланган асосий чегараларидан ошиб кетиш эҳтимоли бўлган ҳудудларда яшовчи фуқароларни ижтимоий ҳимоя қилиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матнини ўқиш учун авторизация қилинг

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

29.08.2014 й.

N 243



НУРЛАНИШ ОЛИШ ДОЗАЛАРИНИНГ

БЕЛГИЛАНГАН АСОСИЙ ЧЕГАРАЛАРИДАН

ОШИБ КЕТИШ ЭҲТИМОЛИ БЎЛГАН ҲУДУДЛАРДА

ЯШОВЧИ ФУҚАРОЛАРНИ ИЖТИМОИЙ ҲИМОЯ

ҚИЛИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


"Радиациявий хавфсизлик тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 6-моддасига мувофиқ ҳамда нурланиш олиш дозаларининг белгиланган асосий чегараларидан ошиб кетиш эҳтимоли бўлган ҳудудларда яшовчи аҳолини ижтимоий ҳимоя қилишни таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. "Экологик назорат тўғрисида" ва "Радиациявий хавфсизлик тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикасининг қонунларида атроф-муҳитнинг радиоактив моддалар билан ифлосланиши устидан назоратни амалга ошириш Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигига юкланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.


2. Нурланиш олиш дозаларининг белгиланган асосий чегараларидан ошиб кетиш эҳтимоли бўлган ҳудудларда яшовчи фуқароларни ижтимоий ҳимоя қилиш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.


3. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги нурланиш олиш дозаларининг белгиланган асосий чегараларидан ошиб кетиш эҳтимоли бўлган ҳудудларда яшовчи фуқароларни ижтимоий ҳимоя қилиш бўйича аниқ чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва мувофиқлаштириш юзасидан масъул этиб белгилансин.

4. Вазирликлар ва идоралар ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.


5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.И. Икрамов зиммасига юклатилсин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                         Ш. Мирзиёев



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2014 йил 2 сентябрь, 35-сон, 447-модда


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами",

2014 йил, 8-сон, 92-модда