Давлат статистика қўмитасининг 18.11.2014 й. 4-мб-сон “2015 йил учун давлат статистика ҳисоботи шаклларини тасдиқлаш тўғрисида”ги Қарори (АВ томонидан 18.12.2014 й. 2636-сон билан рўйхатга олинган)
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН
РЎЙХАТГА ОЛИНГАН
18.12.2014 й.
N 2636
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ДАВЛАТ СТАТИСТИКА ҚЎМИТАСИНИНГ
18.11.2014 й.
N 4-мб
ҚАРОРИ
2015 йил учун давлат статистика ҳисоботи
шаклларини тасдиқлаш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси "Давлат статистикаси тўғрисида"ги Қонунининг 5-1-моддаси ва Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 8 январдаги 8-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси тўғрисидаги низомга мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:
1. 2015 йил учун давлат статистика ҳисоботи шакллари 1 - 113-иловаларга мувофиқ тасдиқлансин.
2. Ушбу қарор кучга кирган кундан бошлаб Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитасининг 2013 йил 16 октябрдаги 6-мб-сон "2014 йил учун давлат статистика ҳисоботи шаклларини тасдиқлаш тўғрисида"ги қарори (рўйхат рақами 2523, 2013 йил 15 ноябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 46-сон, 611-модда) ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
3. Ушбу қарор 2015 йил 1 январдан кучга киради.
Раис Б. Тураев
"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",
2014 йил 22 декабрь, 51-сон, 616-модда