Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Умумтаълим муассасаларида ўқув дарсликларининг ижарага берилиши, фойдаланишдан чиқарилиши (утилизация қилиниши), йўқотилиши ҳамда ўтказилган инвентаризация натижаларига кўра аниқланган камомади билан боғлиқ жараёнларнинг ҳисобда акс эттирилиши ҳамда ҳисоботларнинг топширилиши бўйича

Ҳужжатнинг тўлиқ матнини ўқиш учун авторизация қилинг

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИНИНГ

30.10.2008 й.

N ЁТ/03-04-04/173


ХАТИ



Қорақалпоғистон Республикаси

Молия вазирлиги, вилоятлар ва

Тошкент шаҳар молия бошқармаларига


Нусхаси: Халқ таълими вазирлигига



Умумтаълим муассасаларида ўқув дарсликларининг ижарага

берилиши, фойдаланишдан чиқарилиши (утилизация қилиниши),

йўқотилиши ҳамда ўтказилган инвентаризация натижаларига

кўра аниқланган камомади билан боғлиқ жараёнларнинг

ҳисобда акс эттирилиши ҳамда ҳисоботларнинг

топширилиши бўйича


   Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 1 июндаги ПҚ-363-сон қарори ижросини таъминлаш, шунингдек барча умумтаълим муассасалари томонидан ўқув дарсликларининг ўқувчиларга маълум муддатга ҳақ тўлаш шарти билан ижарага берилиши ва ижара тўловларининг ҳисобда акс эттирилиши, ўқув дарсликларининг фойдаланишдан чиқарилиши (утилизация қилиниши), ўтказилган инвентаризация натижаларига кўра аниқланган ўқув дарсликларининг камомади ҳамда ижарага олувчилар томонидан ўқув дарсликларининг йўқотилиши билан боғлиқ операцияларни ҳисобда акс эттириш бўйича жойларда (умумтаълим муассасаларида) айрим саволлар юзага келмоқда.

Юқоридагиларга аниқлик киритиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан умумтаълим муассасаларида ўқув дарсликларининг ижарага берилиши, фойдаланишдан чиқарилиши (утилизация қилиниши), йўқотилиши ҳамда ўтказилган инвентаризация натижаларига кўра аниқланган камомад билан боғлиқ жараёнларнинг ҳисобда акс эттирилиши ҳамда ҳисоботларнинг топширилиши бўйича Кўрсатма ишлаб чиқилди (илова қилинмоқда).

Молия вазирлиги Сизлардан ушбу Кўрсатмани барча умумтаълим муассасаларига етказишингизни ҳамда ижросини доимий назоратга олишингизни сўрайди.


Илова _______ варақда.



Вазир ўринбосари                                                     Ё. Турсунов