Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Электр энергетикада назорат бўйича давлат инспекциясининг 22-сон, Ички ишлар вазирлигининг 11-сон "Энергетик корхоналар учун ёнғин хавфсизлиги қоидаларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида"ги 25.10.2011 й. Қарори (АВ томонидан 30.11.2011 й. 1341-1-сон билан рўйхатга олинган)

Ҳужжатнинг тўлиқ матнини ўқиш учун авторизация қилинг

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

30.11.2011 й.

N 1341-1

ЭЛЕКТР ЭНЕРГЕТИКАДА НАЗОРАТ

БЎЙИЧА ДАВЛАТ ИНСПЕКЦИЯСИНИНГ

25.10.2011 й.

N 22


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРЛИГИНИНГ

25.10.2011 й.

N 11


ҚАРОРИ


Энергетик корхоналар учун ёнғин хавфсизлиги

қоидаларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида


(2011 йил 10 декабрдан кучга киради)


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2010 йил 27 августдаги ПҚ-1396-сонли "Геология-разведка ишларини ташкил этиш ва олиб бориш тизими самарадорлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 35-36-сон, 301-модда) мувофиқ Электр энергетикада назорат бўйича давлат инспекцияси ва Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҚАРОР ҚИЛАДИЛАР:


1. Электр энергетикада назорат бўйича давлат инспекцияси ва Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Ёнғин хавфсизлиги бош бошқармасининг 2004 йил 12 мартдаги 107, 29/9-120-сонли қарори (рўйхат рақами 1341, 2004 йил 22 апрель) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 16-сон, 194-модда) билан тасдиқланган Энергетик корхоналар учун ёнғин хавфсизлиги қоидаларига иловага* мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.


2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.

Электр энергетикада назорат

бўйича давлат инспекцияси бошлиғи

       

А. Ниматуллаев

Ички ишлар вазири

Б. Матлюбов

*) Илова рус тилидаги матнда берилган.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2011 йил, 48-сон, 496-модда