Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 16.04.1997 й. 197-сон "Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг ҳарбийлаштирилган ёнғин соқчилигини мустаҳкамлаш тўғрисида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матнини ўқиш учун авторизация қилинг

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

16.04.1997 й.

N 197


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРЛИГИНИНГ

ҲАРБИЙЛАШТИРИЛГАН   ЁНFИН

СОҚЧИЛИГИНИ МУСТАҲКАМЛАШ

ТЎFРИСИДА


Аҳолининг ёнғинга қарши ишончли ҳимоясини, Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи маҳсулотлари ва халқ хўжалиги объектларининг сақланишини кучайтириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Бухоро вилоятининг Қоровулбозор шаҳрида ишлаб турган 31 кишидан иборат профессионал ўт ўчирувчи қисм тугатилиб, ходимларининг сони 65 кишидан иборат йирик ва мураккаб ёнғинларни ўчирувчи таянч пункти бўлган мустақил ҳарбийлаштирилган ўт ўчирувчи қисм ташкил этилсин.


2. Қўшимча киритилган ходимларни жорий йилда маблағ билан таъминлаш 1997 йилда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги учун назарда тутилган умумий маблағлар ҳисобидан амалга оширилсин.


3. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, 1998 йилдан бошлаб, қўшимча штатлар ажратилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигини маблағ билан таъминласин.


4. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги қўшимча ажратилган штатларни ходимлар билан бутлаш юзасидан зарур чора-тадбирлар кўрсин.


5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Бош вазирнинг биринчи ўринбосари И.Ҳ. Жўрабеков зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                            И. Каримов