Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 23.04.1994 й. ПФ-842-сон "Республика "Маънавият ва маърифат" жамоатчилик марказини ташкил этиш тўғрисида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матнини ўқиш учун авторизация қилинг

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ФАРМОНИ

23.04.1994 й.

N ПФ-842



РЕСПУБЛИКА "МАЪНАВИЯТ ВА МАЪРИФАТ"

ЖАМОАТЧИЛИК МАРКАЗИНИ ТАШКИЛ

ЭТИШ ТЎҒРИСИДА


1. Ўзбекистон мустақиллигини мустаҳкамлашда, истиқлол йўлида буюк давлат барпо этишда маънавият ва маърифат омилларини ҳисобга олган ҳолда, умуминсоний ва миллий қадриятлар уйғунлигига асосланган фуқаролик жамияти қуриш борасидаги фикр-мулоҳазаларни ва таклифларни эътиборга олиб республика "Маънавият ва маърифат" жамоатчилик маркази ташкил этилсин.


2. Марказнинг самарали фаолияти ва ўз мақсади йўлидаги вазифаларни изчил бажариши учун, миллий тафаккурни ривожлантириш, маънавият ва маърифатни янада камол топтиришга кўмаклашиш ниятида, унга 6-8 босма табоқ ҳажмида "Тафаккур" номли журнални чоп этиш, ноширлик ишларини юритиш ҳуқуқи берилсин.


3. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари Марказни ва унинг жойлардаги таркибий тузилмаларини ташкил қилиш бўйича зарур чора-тадбирларни кўрсинлар.


4. Молия вазирлиги (Б. Ҳамидов) ва бошқа тегишли ташкилотлар Марказни ҳамда журнал таҳририятини асосий фаолияти учун зарур бўлган маблағ, ашё ва жиҳозлар билан таъминласинлар.


5. Вазирлар Маҳкамаси "Маънавият ва маърифат" марказининг ишларига тегишли чора-тадбирларни амалга ошириш мақсадида ўз қарорини қабул қилсин.

6. Тошкент шаҳар ҳокимлиги (А. Фозилбеков) Марказни ва унинг журнали таҳририятини Тошкент шаҳри, Отатурк кўчасидаги 24-бинога жойлаштирсин.



Ўзбекистон Республикасининг Президенти                                И. Каримов



"Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгаши Ахборотномаси", 1994 й., 6-сон, 169-модда