Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Интеллектуал мулк агентлиги бош директорининг 26.08.2011 й. 36-сон "Интеграл микросхемалар топологияларини рўйхатдан ўтказиш учун талабномаларни тузиш ва топшириш қоидалари ва давлат экспертизасини ўтказиш тартибига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида"ги Буйруғи (АВ томонидан 30.09.2011 й. 1168-1-сон билан рўйхатга олинган)

Ҳужжатнинг тўлиқ матнини ўқиш учун авторизация қилинг

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

30.09.2011 й.

N 1168-1




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ИНТЕЛЛЕКТУАЛ МУЛК АГЕНТЛИГИ

БОШ ДИРЕКТОРИНИНГ

26.08.2011 й.

N 36


БУЙРУҒИ


Интеграл микросхемалар топологияларини

рўйхатдан ўтказиш учун талабномаларни тузиш

ва топшириш қоидалари ва давлат экспертизасини

ўтказиш тартибига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида


(2011 йил 10 октябрдан кучга киради)


Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 8 июндаги 166-сон "Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлиги фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарори (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 й., 22-23-сон, 236-модда) ижросини таъминлаш мақсадида БУЮРАМАН:


1. Ўзбекистон Республикаси Давлат патент идораси директорининг 2002 йил 19 августдаги 42-сон буйруғи (2002 йил 27 август, рўйхат рақами 1168) (Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идораларининг меъёрий ҳужжатлари ахборотномаси, 2002 йил, 15-16-сон) билан тасдиқланган Интеграл микросхемалар топологияларини рўйхатдан ўтказиш учун талабномаларни тузиш ва топшириш қоидалари ва давлат экспертизасини ўтказиш тартибига иловага* мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.


2. Ушбу буйруқ Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.



Бош директор                                                                                  А. Ходжаев



*) Илова рус тилидаги матнда берилган.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2011 йил, 40-сон, 419-модда