Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг 30.12.2004 й. 238-сон "Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзоларининг сайловига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матнини ўқиш учун авторизация қилинг

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МАРКАЗИЙ САЙЛОВ КОМИССИЯСИНИНГ

ҚАРОРИ

30.12.2004 й.

N 238



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ОЛИЙ МАЖЛИСИ СЕНАТИ АЪЗОЛАРИНИНГ

САЙЛОВИГА ТАЙЁРГАРЛИК КЎРИШ ВА УНИ

ЎТКАЗИШ БЎЙИЧА ЧОРА-ТАДБИРЛАР

ТЎҒРИСИДА



2004 йил 26 декабрда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, Ўзбекистон халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларига сайлов бўлиб ўтди. "Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларига сайлов тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига тўла мувофиқ равишда ошкоралик ва очиқлик руҳида ўтган сайловда 12 миллион 197 мингдан зиёд киши ёки сайловчиларнинг 85,1 фоизи қатнашди. Бунда ҳар бир сайлов округи бўйича битта депутатлик ўринга камида 3 нафар номзод, Андижон, Хоразм вилоятларида ва Тошкент шаҳрида аса 4-5 номзод қўйилган эди.

Депутатликка номзодлари кўрсатилганлар орасида хотин-қизлар 30,1 фоизни ташкил этди.

Овоз бериш натижалари бўйича 946 та сайлов округида ёки округлар умумий сонининг 15 фоизида номзодлардан биронтаси ҳам сайланиш учун зарур бўлган овозлар сонини тўпламади.

"Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига сайлов тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзоларининг сайлови бўйича Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, вилоятлар, туманлар ва шаҳарлар давлат ҳокимияти вакиллик органлари депутатларинииг тегишли қўшма мажлислари Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, маҳаллий давлат ҳокимияти вакиллик органлари сайланганидан кейин бир ойдан кечиктирмай ўтказилади.

"Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига сайлов тўғрисида"ги, "Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларига сайлов тўғрисида"ги ва "Маҳаллий давлат, ҳокимияти тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси қонунларига мувофиқ Марказий сайлов комиссияси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қорақалпоғистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси, вилоят, туман ва шаҳар сайлов комиссияларига Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашлари депутатлари сайлови бўйича такрорий овоз беришни 2005 йил 9 январда ўтказиш тавсия этилсин.

Белгилаб қўйилсинки, такрорий овоз бериш асосий сайловни ўтказиш учун ташкил этилган сайлов участкаларида сайловчиларнинг ўша рўйхатлари бўйича ва "Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларига сайлов тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни талабларига мувофиқ ўтказилиши керак.


2. Янги сайланган Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларининг биринчи ташкилий сессиялари 2005 йил 11-15 январь кунлари ўтказилиши маълумот учун қабул қилинсин.


3. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзоларининг сайлови юзасидан Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, вилоятлар, туманлар ва шаҳарлар давлат ҳокимияти вакиллик органлари депутатларининг тегишли қўшма мажлислари 2005 йил 17-19 январь кунлари ўтказилсин.

Белгилаб қўйилсинки, "Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзоларини сайлаш тартиби тўғрисида"ги низомга мувофиқ депутатларнинг қўшма мажлиси ишида Марказий сайлов комиссиясининг вакили иштирок этиши шарт.


4. Белгилаб қўйилсинки, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, маҳаллий давлат ҳокимияти вакиллик органлари депутатлари сайлови бўйича такрорий овоз бериш, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзоларининг сайловига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш билан боғлиқ тадбирлар оммавий ахборот воситаларида кенг ёритилиши лозим.


5. Мазкур қарор оммавий ахборот воситаларида эьлон қилинсин.



Марказий сайлов комиссияси раиси                                    Б. Мустафоев



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2004 йил, 52-сон, 526-модда.