Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг 06.05.1993 й. 832-XII-сон "Ер солиғи тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга киритиш тартиби тўғрисида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матнини ўқиш учун авторизация қилинг

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ОЛИЙ КЕНГАШИНИНГ

ҚАРОРИ

06.05.1993 й.

N 832-XII



"ЕР СОЛИҒИ ТЎҒРИСИДА"ГИ ЎЗБЕКИСТОН

РЕСПУБЛИКАСИ ҚОНУНИНИ АМАЛГА

КИРИТИШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгаши ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. "Ер солиғи тўғрисида"ги Қонунни қўллашга доир йўриқнома 1994 йил 1 январдан бошлаб амалга киритилсин.


2. Белгилаб қўйилсинки, ер солиғи жамоа хўжаликлари, давлат хўжаликлари, бошқа қишлоқ хўжалик корхоналари ҳамда деҳқончилик ва чорвачилик маҳсулотлари етиштиришга бевосита алоқадор ташкилотлардан 1995 йил 1 январдан бошлаб ундирилади.


3. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:

"Ер солиғи тўғрисида"ги Қонуннинг амалда қўлланилишини таъминлайдиган қарорлар қабул қилсин;

Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорларини "Ер солиғи тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ ҳолга келтирсин;

Ушбу Қонунга зид бўлган меъёрий ҳужжатларнинг вазирликлар ва идоралар томонидан қайта кўриб чиқилиши ҳамда бекор қилинишини таъминласин.



Ўзбекистон Республикаси

Олий Кенгашининг Раиси                                                    Ш. Йўлдошев