Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

"Ўзбекнефтгаз" МХК корхоналари тизим ичида маҳсулот етказиб бериш бўйича табиий газни пировард истеъмолчига сотишдан давлат мақсадли жамғармаларига мажбурий ажратмалар тўлаш тартиби тўғрисида Низом (АВ томонидан 19.03.2010 й. 2088-сон билан рўйхатга олинган 19.02.2010 й. Молия вазирлиги 14-сон, Давлат солиқ қўмитасининг 2010-5-сонли қарори билан тасдиқланган)

Ҳужжатнинг тўлиқ матнини ўқиш учун авторизация қилинг

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2010 йил 19 мартда 2088-сон

билан рўйхатга олинган

Ўзбекистон Республикаси

Молия вазирлиги ва

Давлат солиқ қўмитасининг

2010 йил 19 февралдаги

14, 2010-5-сонли қарорига

ИЛОВА



"Ўзбекнефтгаз" МХК корхоналари тизим ичида

маҳсулот етказиб бериш бўйича табиий газни

пировард истеъмолчига сотишдан давлат

мақсадли жамғармаларига мажбурий

ажратмалар тўлаш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси, Ўзбекистон Республикаси "Давлат солиқ хизмати тўғрисида"ги Қонунининг 7-моддаси, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2009 йил 22 декабрдаги ПҚ-1245-сон "Ўзбекистон Республикасининг 2010 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида"ги қарорига мувофиқ "Ўзбекнефтгаз" МХК корхоналари тизим ичида маҳсулот етказиб бериш бўйича табиий газни пировард истеъмолчига сотишдан давлат мақсадли жамғармаларига мажбурий ажратмалар тўлаш тартибини белгилайди.


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2009 йил 22 декабрдаги ПҚ-1245-сон "Ўзбекистон Республикасининг 2010 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида"ги қарорининг 5-бандига мувофиқ 2010 йил 1 январдан бошлаб "Ўзбекнефтгаз" МХК корхоналари учун тизим ичида маҳсулот етказиб бериш бўйича табиий газни пировард истеъмолчига сотишдан давлат мақсадли жамғармаларига мажбурий ажратмалар тўлаш тартиби жорий этилган.

2. Мазкур Низом тизим ичида табиий газни етказиб беришни амалга оширувчи мазкур Низомнинг иловасида кўрсатилган "Ўзбекнефтгаз" МХК корхоналарига татбиқ этилади.


3. Мазкур Низомнинг иловасида кўрсатилган корхоналар ўртасида табиий газни етказиб бериш тизим ичида ҳисобланади, шу жумладан, нефть ва газни қазиб олувчи корхоналардан газни қайта ишловчи ва газ транспорти корхоналаригача, шунингдек газни қайта ишловчи корхоналардан газ транспорти корхоналаригача етказиш.



II. ТАБИИЙ ГАЗНИ СОТИШДАН МАҚСАДЛИ

ЖАМҒАРМАЛАРГА МАЖБУРИЙ АЖРАТМАЛАРНИ

ҲИСОБЛАШ, ТЎЛАШ ВА ҲИСОБОТ

ТОПШИРИШ ТАРТИБИ


4. "Ўзбекнефтгаз" МХК корхоналари мақсадли жамғармаларга мажбурий ажратмаларни пировард истеъмолчига етказиб берилган табиий газ ҳажмидан, қўшилган қиймат солиғи ва акциз солиғини чегириб ташлаган ҳолда ҳисоблайди ва тўлайди. Бунда пировард истеъмолчи бўлиб мазкур Низомнинг иловасида кўрсатиб ўтилмаган шахс ҳисобланади.


5. "Ўзтрансгаз" АК орқали табиий газ транспортировкаси бўйича хизмат кўрсатиш шартномаларига асосан табиий газ транспортировкасини амалга оширадиган корхоналар ушбу табиий газни сотиш ҳажмидан мажбурий ажратмаларни давлат мақсадли жамғармаларига қонунчиликда белгиланган тартибда тўлайди.

6. "Ўзбекнефтгаз" МХК корхоналари солиқ ҳисоботи шаклларида давлат мақсадли жамғармаларига мажбурий ажратмалар бўйича солиқ солиш базасидан чиқариладиган тизим ичида етказиб берилган табиий газ ҳажмини алоҳида сатрда кўрсатади.


III. ЯКУНИЙ ҚОИДАЛАР


7. Мазкур Низом талабларига риоя этиш бўйича жавобгарлик "Ўзбекнефтгаз" МХК корхоналари раҳбарлари ва бош бухгалтерлари зиммасига юклатилади.


8. Мазкур Низомга риоя этиш устидан назорат Давлат солиқ хизмати органлари томонидан амалга оширилади.


9. Мазкур Низом "Ўзбекнефтгаз" МХК билан келишилган.






Низомга

ИЛОВА


Табиий газни тизим ичида маҳсулот етказиб

бериш бўйича "Ўзбекнефтгаз" МХК

КОРХОНАЛАРИ


1. "Муборакнефтгаз" МЧЖ


2. "Шўртаннефтгаз" МЧЖ


3. "Газлинефтгазқазибчиқариш" МЧЖ


4. "Устюртгаз" МЧЖ


5. "Андижоннефть" АЖ


6. "Гиссарнефтгаз" МЧЖ*


7. "Кўкдумалоқгаз" МЧЖ*


8. "Муборак газни қайта ишлаш заводи" МЧЖ


9. "Шўртан газ кимё мажмуаси" МЧЖ


10. "Ўзтрансгаз" АК


11. "Uz-Kor Gas Chemical" МЧЖ ҚК



Изоҳ:

*) "Ўзтрансгаз" акциядорлик компаниясига етказиб берилган табиий газ ҳажми бўйича.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2010 йил, 12-сон, 86-модда.