Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 01.02.1994 й. 48-сон "Ходимларга уларнинг меҳнат вазифаларини бажариш билан боғлиқ холда жароҳатланиш касб касалликларига чалиниш ёки саломатликнинг бошқа хил шикастланиши туфайли етказилган зарарни иш берувчилар томонидан тўлаш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матнини ўқиш учун авторизация қилинг

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

01.02.1994 й.

N 48



ХОДИМЛАРГА УЛАРНИНГ МЕҲНАТ ВАЗИФАЛАРИНИ

БАЖАРИШ БИЛАН БОҒЛИҚ ХОЛДА ЖАРОҲАТЛАНИШ КАСБ

КАСАЛЛИКЛАРИГА ЧАЛИНИШ ЁКИ САЛОМАТЛИКНИНГ

БОШҚА ХИЛ ШИКАСТЛАНИШИ ТУФАЙЛИ ЕТКАЗИЛГАН

ЗАРАРНИ ИШ БЕРУВЧИЛАР ТОМОНИДАН ТЎЛАШ

ҚОИДАЛАРИНИ ТАСДИҚЛАШ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг "Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга киритиш тартиби ҳақида" 1993 йил 6 майдаги 840-сон қарорини бажариш юзасидан Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Илова қилинаётган Ходимларга уларнинг меҳнат вазифаларини бажариш билан боғлиқ ҳолда жароҳатланиши, касб касалликларига чалиниши ёки саломатликнинг бошқа хил шикастланиши туфайли етказилган зарарни иш берувчилар томонидан тўлаш Қоидалари тасдиқлансин.


2. СССР Министрлар Советининг "Ишчи ва хизматчиларга уларнинг меҳнат бурчларини ўташ билан боғлиқ ҳолда майибланиш ёки саломатликка бошқа хил шикастланиш орқали етказилган зарарни корхоналар, муассасалар, ташкилотлар томонидан тўлаш Қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида" 1984 йил 3 июлдаги 690-сон қарори юзасидан Ўзбекистон ССР Министрлар Советининг 1984 йил 19 июлдаги 370-сон қарори (ЎзССР ҚТ, 1984 й., 7-сон, 34-модда) ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                А. Муталов



"Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари тўплами", 1994 й., N 2, 7-модда.