Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг 04.05.1992 й. 221-сон "Авиация ва автомобилда ташиш тарифлари тўғрисида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матнини ўқиш учун авторизация қилинг

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИ ҲУЗУРИДАГИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

04.05.1992 й.

N 221



АВИАЦИЯ ВА АВТОМОБИЛДА

ТАШИШ ТАРИФЛАРИ ТЎFРИСИДА


Ёқилғи, авиация ва автомобиль техникаси, асбоб-ускуналар ва бошқа моддий ресурслар нархлари ошган шароитда республика фуқаро авиацияси ва автотранспорт корхоналарининг нормал иш режимини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. 1992 йилнинг 6 майидан бошлаб авиаташишлар ва фуқаро авиацияси хизматларини, автомобиль транспортида бажариладиган шаҳарлараро автобус маршрутларида юк ва йўловчилар ташишни шартномавий (эркин) нархларга ўтказиш амалга оширилсин.


2. Авиация ва автомобиль транспорти йўловчиларининг алоҳида тоифалари учун қонунчилик билан назарда тутилган, 1992 йилнинг 6 майигача амалда бўлган имтиёзлар сақлаб қолинсин.


3. Авиация ва автотранспорт корхоналари учун Ўзбекистон Республикаси бюджетига ўтказиладиган ажратмаларнинг миқдори сақлаб қолинсин.


4. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг 1992 йил 9 январдаги 4-сон ва 1992 йил 21 январдаги 20-сон қарорлари билан тасдиқланган ҳаво транспортида ташиш, юк автомобилларида юк, шаҳарлараро автобус маршрутларида йўловчилар ташиш учун тарифларнинг чегаравий миқдорлари бекор қилинсин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                              И. Каримов