Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 22.07.2002 й. 260-сон "Ўзавтойўл" давлат концерни таркиби тўғрисида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матнини ўқиш учун авторизация қилинг

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

22.07.2002 й.

N 260




"ЎЗАВТОЙЎЛ" ДАВЛАТ КОНЦЕРНИ

ТАРКИБИ ТЎҒРИСИДА


"Андижон-Тошкент-Нукус-Қўнғирот" тезюрар автомагистрали қурилишини йўл-қурилиш материаллари, темир-бетон маҳсулотлари ва конструкциялар билан зарур даражада таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. "Янгиер қурилиш материаллари ва конструкциялари комбинати" давлат корхонаси "Ўзавтойўл" давлат концерни таркибига киритилсин.


2. "Ўзавтойўл" давлат концерни Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси билан биргаликда "Янгиер қурилиш материаллари ва конструкциялари комбинати"нинг молиявий аҳволини мустаҳкамлаш бўйича комплекс чора-тадбирлар кўрилишини таъминласин ва Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон сув хўжалиги қурилиши давлат концерни ("Ўзсувқурилиш")ни тугатиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2000 йил 29 июндаги 249-сон қарорига 3-илованинг талабларига мувофиқ уни хусусийлаштириш қисми бўйича таклифларни 2003 йил 1 январгача киритсин.


3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Р.Р.Юнусов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                Ў. Султонов