Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 04.09.2002 й. 313-сон "Ўзбекистон Республикаси фуқаро ва экспериментал авиацияси авиация ходимларига тегишли лавозимлар рўйхатини тасдиқлаш тўғрисида"ги Қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ
ҚАРОРИ
04.09.2002 й.
N 313
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ФУҚАРО ВА
ЭКСПЕРИМЕНТАЛ АВИАЦИЯСИ АВИАЦИЯ
ХОДИМЛАРИГА ТЕГИШЛИ ЛАВОЗИМЛАР
РЎЙХАТИНИ ТАСДИҚЛАШ ТЎҒРИСИДА
Ўзбекистон Республикаси Ҳаво кодексининг 48-моддасига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:
1. Ўзбекистон Республикаси фуқаро ва экспериментал авиацияси авиация ходимларига тегишли лавозимлар рўйхати иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Ўзбекистон Республикаси вазирликлари ва идоралари ўз идоравий норматив ҳужжатларини мазкур қарорга мувофиқлаштирсинлар.
3. Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Миллий хавфсизлик хизмати манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан келишган ҳолда бир ой муддатда давлат авиациясига тегишли авиация ходимлари лавозимлари рўйхатини кўриб чиқиш учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритсинлар.
4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари К.Н. Тўлаганов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ў. Султонов