Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирининг 09.09.2014 й. 21-Б-сон "Таълим муассасаларида бошланғич ҳарбий тайёргарлик машғулотлари ўтказишда меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларини тасдиқлаш ҳақида"ги Буйруғи (АВ томонидан 09.10.2014 й. 2620-сон билан рўйхатга олинган)

Ҳужжатнинг тўлиқ матнини ўқиш учун авторизация қилинг

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

09.10.2014 й.

N 2620




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МЕҲНАТ ВА АҲОЛИНИ ИЖТИМОИЙ

МУҲОФАЗА ҚИЛИШ ВАЗИРИНИНГ

09.09.2014 й.

N 21-Б


БУЙРУҒИ



Таълим муассасаларида бошланғич ҳарбий

тайёргарлик машғулотлари ўтказишда меҳнатни

муҳофаза қилиш қоидаларини тасдиқлаш ҳақида



Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 12 июлдаги 267-сон "Меҳнатни муҳофаза қилишга доир меъёрий ҳужжатларни қайта кўриб чиқиш ва ишлаб чиқиш тўғрисида"ги (Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорларининг тўплами, 2000 й., 7-сон, 39-модда) ва 2010 йил 20 июлдаги 153-сон "Меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича норматив-ҳуқуқий базани янада такомиллаштириш тўғрисида"ги (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 28-29-сон, 234-модда) қарорларига мувофиқ БУЮРАМАН:


1. Таълим муассасаларида бошланғич ҳарбий тайёргарлик машғулотлари ўтказишда меҳнатни муҳофаза қилиш қоидалари иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Вазир                                                                                 А. Абдуҳакимов



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2014 йил 13 октябрь, 41-сон, 514-модда