Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирининг 03.12.2010 й. 194-Б-сон "Ижтимоий таъминот муассасалари ходимлари учун меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларига ўзгартиришлар киритиш ҳақида"ги Буйруғи (АВ томонидан 18.12.2010 й. 2076-1-сон билан рўйхатга олинган)

Ҳужжатнинг тўлиқ матнини ўқиш учун авторизация қилинг

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

18.12.2010 й.

N 2076-1




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МЕҲНАТ ВА АҲОЛИНИ ИЖТИМОИЙ

МУҲОФАЗА ҚИЛИШ ВАЗИРИНИНГ

03.12.2010 й.

N 194-Б


БУЙРУҒИ




Ижтимоий таъминот муассасалари ходимлари

учун меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларига

ўзгартиришлар киритиш ҳақида


(2010 йил 28 декабрдан кучга киради)



Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2010 йил 27 августдаги ПҚ-1396-сон "Геология-разведка ишларини ташкил этиш ва олиб бориш тизими самарадорлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 35-36-сон, 301-модда) мувофиқ БУЮРАМАН:


1. Ўзбекистон Республикаси меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирининг 2009 йил 28 декабрдаги 84-Б-сон (рўйхат рақами 2076, 2010 йил 3 февраль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 5-сон, 46-модда) буйруғи билан тасдиқланган Ижтимоий таъминот муассасалари ходимлари учун меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларининг 87-банди ва 88-банди бешинчи хатбошисидаги "Саноатконтехназорат" деган сўзлар "Саноатгеоконтехназорат" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси, Ички ишлар вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши, "Саноатгеоконтехназорат" давлат инспекцияси ва "Ўздавэнергоназорат" инспекцияси билан келишилган.


3. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.



Вазир                                                                                                  А. Хаитов



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2010 йил, 51-сон, 495-модда.