Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ички ишлар вазирлигининг 33/1315-сон, Давлат божхона қўмитасининг 01-02/12-60-сон "Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудудидан олиб чиқиладиган транспорт воситаларини божхонада расмийлаштириш тартиби тўғрисида Вақтинчалик йўриқномани ўз кучини йўқотган деб топиш ҳақида"ги 19.12.2008 й. Қарори (АВ томонидан 04.01.2009 й. 380-1-сон билан рўйхатга олинган)

Ҳужжатнинг тўлиқ матнини ўқиш учун авторизация қилинг

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

04.01.2009 й.

N 380-1

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРЛИГИНИНГ

19.12.2008 й.

N 33/1315

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ДАВЛАТ БОЖХОНА ҚЎМИТАСИНИНГ

19.12.2008 й.

N 01-02/12-60

ҚАРОРИ



Ўзбекистон Республикаси божхона

ҳудудидан олиб чиқиладиган транспорт воситаларини

божхонада расмийлаштириш тартиби тўғрисида

Вақтинчалик йўриқномани ўз кучини

йўқотган деб топиш ҳақида


(2009 йил 14 январдан кучга киради)



Ўзбекистон Республикаси "Давлат божхона хизмати тўғрисида"ги Қонунининг 6-моддасига ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 11 августдаги 180-сонли "Вазирлар Маҳкамасининг "ЎзДЭУавто" АЖ маҳсулотини экспорт қилишни рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида" 1997 йил 17 июндаги 302-сон қарорини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш ҳақида"ги қарорига мувофиқ ҚАРОР ҚИЛАМИЗ:


1. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ва Давлат божхона қўмитаси томонидан тасдиқланган "Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудудидан олиб чиқиладиган транспорт воситаларини божхонада расмийлаштириш тартиби тўғрисида"ги вақтинчалик йўриқнома (1997 йил 25 декабрь, рўйхат рақами 380) ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишилган.


3. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгач кучга киради.



Ички ишлар вазири                                                    Б. Матлюбов



Давлат божхона қўмитаси раиси                               С. Носиров



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2009 йил, 1-2-сон, 7-модда.