Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирининг 17.03.2004 й. 71-сон "Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи ва МТПларга ажратилган ёқилғи маҳсулотларининг миқдорларининг етказиб бериш тўғрисидаги низомни тасдиқлаш тўғрисида"ги 2001 йил 5 мартдаги 56-сонли буйруқни бекор қилиш ҳақида"ги Буйруғи

Ҳужжатнинг тўлиқ матнини ўқиш учун авторизация қилинг

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ҚИШЛОҚ ВА СУВ ХЎЖАЛИГИ ВАЗИРИНИНГ

17.03.2004 й.

N 71


БУЙРУҒИ



"Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи

ва МТПларга ажратилган ёқилғи маҳсулотларининг

миқдорларининг етказиб бериш тўғрисидаги низомни

тасдиқлаш тўғрисида"ги 2001 йил 5 мартдаги

56-сонли буйруқни бекор қилиш ҳақида



Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 5 февралдаги "Маҳсулотлар, хом-ашё ва материалларнинг юқори ликвидли турларини сотишнинг бозор механизмларини жорий этишни давом эттириш тўғрисида"ги 57-сонли қарорига асосан БУЮРАМАН:


1. Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг 2001 йил 5-мартдаги "Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи ва МТПларга ажратилган ёқилғи маҳсулотлари микдорларини етказиб бериш тўғрисидаги низомни тасдиқлаш тўғрисида"ги 56-сонли буйруғи бекор қилинсин.


2. Капитал қурилиш ва қурилиш ишларини ташкил этиш бошқармасига (Абдуқаҳҳоров):

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 2001 йил 10 мартда 1015-сон билан рўйхатдан ўтказилган "Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи ва МТПларга ажратилган ёқилғи маҳсулотлари микдорларини етказиб бериш тўғрисидаги низом"ни бекор қилиш тўғрисида таклиф тайёрлансин:

Низом бекор қилингани тўғрисида тегишли вазирлик ва идораларга хабар қилсин.


3. Мазкур буйруқни бажарилишини назорат қилиш Сув хўжалиги бош бош қармаси бошлиғининг ўринбосари вазифасини бажарувчи У. Азимов зиммасига юклатилсин.



Қишлоқ ва сув хўжалиги вазири                       А. Жўраев



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2004 йил, 13-сон, 163-модда.