Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 03.06.1994 й. 282-сон "Бошоқли дон экинларининг харид нархларини ошириш тўғрисида"ги Қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ
ҚАРОРИ
03.06.1994 й.
N 282
БОШОҚЛИ ДОН ЭКИНЛАРИНИНГ ХАРИД
НАРХЛАРИНИ ОШИРИШ ТЎҒРИСИДА
Жамоа хўжаликлари, давлат хўжаликларини, ижара, фермер ва бошқа хўжаликларни бошоқли дон экинлари етиштиришни кўпайтиришга рағбатлантириш мақсадида ва моддий-техника ресурсларининг нархлари ошганлиги муносабати билан Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:
1. 1994 йил ҳосилидан бошлаб бошоқли дон экинларининг ўртача харид нархлари қуйидаги миқдорларда белгилансин:
буғдой - тоннаси 500 минг сўм-купон
жавдар - тоннаси 475 минг сўм-купон
арча ва сули - тоннаси 400 минг сўм-купон.
2. Ўзбекистон Республикасининг Молия вазирлиги бошоқли дон экинлари янги харид нархларининг прейскурантларини ишлаб чиқиб, тегишли вазирликлар ва идораларга етказсин.
3. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 12 апрелдаги 205-сон қарори билан тасдиқланган бошоқли дон экинларининг харид нархлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. Каримов