Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 02.03.1995 й. 77-сон "Қишлоқ хўжалиги масалалари бўйича республика кенгашларини ўтказиш тўғрисида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матнини ўқиш учун авторизация қилинг

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

02.03.1995 й.

N 77



ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ МАСАЛАЛАРИ

БЎЙИЧА РЕСПУБЛИКА КЕНГАШЛАРИНИ

ЎТКАЗИШ ТЎҒРИСИДА


Деҳқончилик саноати комплекси тармоқларида иқтисодий қайта ўзгаришларни чуқурлаштиришнинг асосий йўналишларини ишлаб чиқиш ва қишлоқ хўжалиги ходимларининг 1995 йилдаги биринчи навбатдаги вазифаларини белгилаб олиш мақсадида Вазирлар Мақкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидаги муддатларда республика кенгашлари ўтказилсин:

пахтачилик масалалари бўйича - шу йил 14 мартда, қатнашувчилар сони 250 киши;

ғаллачилик масалалари бўйича (бошоқли дон экинлари, шоли, дон учун маккажўхори) - шу йил 15 мартда, қатнашувчилар сони 200 киши;

чорвачилик масалалари бўйича - шу йил 16 мартда, қатнашувчилар сони 200 киши;

сабзавотчилик, боғдорчилик ва узумчилик масалалари бўйича - шу йил 17 мартда, қатнашувчилар сони 200 киши.


2. Кенгашларни тайёрлаш ва ўтказиш ишларини ташкил этиш учун иловага* мувофиқ таркибда ташкилий қўмита тузилсин.


3. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалик вазирлиги, "Ўзмевасабзавотузумсаноат" уюшмаси Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари билан биргаликда бир ҳафта муддатда деҳқончилик саноати комплекси илғорларини мукофотлаш тўғрисида таклифлар киритсинлар.


4. Ташкилий қўмита кенгашлар қатнашчиларининг етиб келишлари, жойлашишлари ва жўнаб кетишлари, уларга тиббий, савдо ҳамда маданий хизмат кўрсатишга алоқадор барча масалаларни ҳал қилган ҳолда кенгашларнинг белгиланган муддатларда ўтказилишини таъминласин.


5. Кенгашларни ўтказиш билан боғлиқ бўлган харажатлар қатнашчилар сонига мутаносиб равишда Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва "Ўзмевасабзавотузумсаноат" уюшмаси ҳисобидан амалга оширилсин.


6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Бош вазирнинг биринчи ўринбосари И.Ҳ. Жўрабеков зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                                       И. Каримов



*) Илова рус тилидаги матнда берилган.