Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг 19.08.1992 й. 388-сон "Қанд-шакарга улгуржи нархлар белгилаш тўғрисида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матнини ўқиш учун авторизация қилинг

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИ ҲУЗУРИДАГИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

19.08.1992 й.

N 388



ҚАНД-ШАКАРГА УЛГУРЖИ НАРХЛАР

БЕЛГИЛАШ ТЎFРИСИДА


Республикага қанд-шакар турли даражадаги шартномавий нархларда келтирилаётганлиги муносабати билан Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Саноатда қайта ишлаш учун фойдаланиладиган қанд-шакарнинг чекланган улгуржи нархлари 1992 йил 20 августдан бошлаб 1 килограмми учун 80 сўм миқдорида белгилансин.

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги саноатда қайта ишлаш учун етказиб бериладиган қанд-шакарнинг улгуржи нархларини, уни сотиб олишнинг амалда вужудга келаётган нархларини ҳисобга олган ҳолда, ҳар ойда қайта кўриб чиқсин ва тасдиқласин.


2. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги:

нархлар қайта кўриб чиқилаётганда пайдо бўладиган фарқларнинг ўрнини тўлдириш юзасидан савдо ташкилотлари билан ҳисоб-китоб қилиш тартибини ўрнатсин;

улгуржи нархлар прейскурантларини манфаатдор вазирликлар, идоралар, корхоналар ва ташкилотларга ўз вақтида етказсин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                                 И. Каримов