Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 12.12.2005 й. 559-ф-сон "Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги 2006 йилдан бошлаб Ўзбекистон кўзи ожизлар жамияти "Бир сафда" журнали таҳририятининг асосланган ҳисоб-китобларига мувофиқ харажатларнинг тушадиган даромадлар билан қопланмаган қисми учун Давлат бюджетидан маблағ ажратилиши тўғрисида"ги Фармойиши

Ҳужжатнинг тўлиқ матнини ўқиш учун авторизация қилинг

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ФАРМОЙИШИ

12.12.2005 й.

N 559-ф




Кўзи ожиз ногиронларни республикада рўй бераётган ижтимоий-иқтисодий ва сиёсий жараёнлардан хабардор қилиб борувчи Ўзбекистон кўзи ожизлар жамияти "Бир сафда" журналининг мунтазам чоп этилишини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш мақсадида:


1. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги 2006 йилдан бошлаб Ўзбекистон кўзи ожизлар жамияти "Бир сафда" журнали таҳририятининг асосланган ҳисоб-китобларига мувофиқ харажатларнинг тушадиган даромадлар билан қопланмаган қисми учун Давлат бюджетидан маблағ ажратилишини назарда тутсин.


2. Ўзбекистон кўзи ожизлар жамиятининг "Бир сафда" журнали таҳририяти рахбарияти Давлат бюджетидан ажратиладиган маблағлардан мақсадли ва самарали фойдаланилишини таъминласин.


3. Мазкур фармойишнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Қишлоқ ва сув хўжалиги, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш ва истеъмол товарлари масалалари ахборот-таҳлил департаментига юклатилсин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                           Ш. Мирзиёев