Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги 50-сон, Молия вазирлигининг 82-сон "Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2009 йил 8 июлдаги ПФ-4119-сонли "Иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва ижтимоий нафақалар миқдорини ошириш тўғрисида"ги Фармони бўйича пенсияларни қайта ҳисоблаш тартиби тўғрисидаги йўриқномани тасдиқлаш ҳақида"ги 11.08.2009 й. Қарори (АВ томонидан 18.08.2009 й. 1995-сон билан рўйхатга олинган)

Ҳужжатнинг тўлиқ матнини ўқиш учун авторизация қилинг

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

18.08.2009 й.

N 1995

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МЕҲНАТ ВА АҲОЛИНИ ИЖТИМОИЙ

МУҲОФАЗА ҚИЛИШ ВАЗИРЛИГИ

11.08.2009 й.

N 50


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИНИНГ

11.08.2009 й.

N 82


ҚАРОРИ



Ўзбекистон Республикаси Президентининг

2009 йил 8 июлдаги ПФ-4119-сонли "Иш ҳақи,

пенсиялар, стипендиялар ва ижтимоий нафақалар

миқдорини ошириш тўғрисида"ги Фармони бўйича

пенсияларни қайта ҳисоблаш тартиби тўғрисидаги

йўриқномани тасдиқлаш ҳақида


(2009 йил 28 августдан кучга киради)


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2009 йил 8 июлдаги ПФ-4119-сонли "Иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва ижтимоий нафақалар миқдорини ошириш тўғрисида"ги Фармони ижросини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги ва Молия вазирлиги ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2009 йил 8 июлдаги ПФ-4119-сонли "Иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва ижтимоий нафақалар миқдорини ошириш тўғрисида"ги Фармони бўйича пенсияларни қайта ҳисоблаш тартиби тўғрисидаги йўриқнома иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги ва Молия вазирлигининг 2008 йил 31 октябрдаги 59 ва 105-сонли "Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил 22 октябрдаги ПФ-4042-сонли "Иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва ижтимоий нафақалар миқдорини ошириш тўғрисида"ги Фармони бўйича пенсияларни қайта ҳисоблаш тартиби тўғрисидаги йўриқнома"ни тасдиқлаш ҳақида"ги (рўйхат рақами 1867, 2008 йил 5 ноябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 йил, 44-45 сон, 450-модда) қарори 2009 йил 1 августдан ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


3. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган санадан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.



Меҳнат ва аҳолини ижтимоий

муҳофаза қилиш вазири в.б.                                                  А. Хаитов



Молия вазири                                                                         Р. Азимов



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2009 йил, 34-сон, 376-модда.