Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 11.07.2014 й. 190-сон "2014-2016 йилларда Ўзбекистон Республикасига донор мамлакатлар, халқаро ва хорижий ҳукумат ва ноҳукумат ташкилотларининг беғараз техник кўмак маблағларини (грантларини) жалб этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матнини ўқиш учун авторизация қилинг

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

11.07.2014 й.

N 190



2014-2016 ЙИЛЛАРДА ЎЗБЕКИСТОН

РЕСПУБЛИКАСИГА ДОНОР МАМЛАКАТЛАР,

ХАЛҚАРО ВА ХОРИЖИЙ ҲУКУМАТ ВА НОҲУКУМАТ

ТАШКИЛОТЛАРИНИНГ БЕҒАРАЗ ТЕХНИК КЎМАК

МАБЛАҒЛАРИНИ (ГРАНТЛАРИНИ) ЖАЛБ ЭТИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


2014-2016 йилларда Ўзбекистон Республикасига иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳани ривожлантиришнинг устувор лойиҳаларини амалга ошириш учун донор мамлакатлар, халқаро ва хорижий ҳукумат ва ноҳукумат ташкилотларининг беғараз техник кўмак маблағларини (грантларини) жалб этиш бўйича тизимли ишларни ташкил этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагилар:

2014 йил учун олдиндан келишилган ҳамда донор мамлакатлар, халқаро ва хорижий ҳукумат ва ноҳукумат ташкилотлари билан ишлаб чиқилаётган беғараз техник кўмак (грантлар) лойиҳалари рўйхати 1-иловага* мувофиқ;

2014-2016 йиллар учун донор мамлакатлар, халқаро ва хорижий ҳукумат ва ноҳукумат ташкилотлари билан ишлаб чиқилаётган беғараз техник кўмак (грантлар) лойиҳалари рўйхати 2-иловага* мувофиқ;

Донор мамлакатлар, халқаро ва хорижий ҳукумат ва ноҳукумат ташкилотлари томонидан молиялаштириш ва биргаликда молиялаштириш учун таклиф этилаётган беғараз техник кўмак (грантлар)нинг устувор лойиҳалари йиғма рўйхати 3-иловага* мувофиқ тасдиқлансин.


2. Лойиҳаларнинг белгиланган муддатларда ўз вақтида ва ҳар томонлама ишлаб чиқилиши, сифатли ва самарали амалга оширилиши, уларни амалга оширишнинг бошланишини таъминлаш учун зарур тайёргарлик тадбирлари олиб борилиши, шунингдек беғараз техник кўмак маблағларидан (грантлардан) қатъий мақсадли ва самарали фойдаланилиши юзасидан шахсий жавобгарлик давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ҳамда ушбу қарорга 1, 2 ва 3-иловаларга* киритилган беғараз техник кўмак (грантлар)нинг бошқа олувчилари раҳбарлари зиммасига юклансин.


3. Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги, халқаро молиявий институтлардаги Ўзбекистон Республикасидан бошқарувчилар идоралари манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда:

ушбу қарорнинг 1-иловасига* киритилган лойиҳалар бўйича ҳужжатларнинг узил-кесил келишилиши, маъқулланиши ва расмийлаштирилишига оид зарур тартиб-қоидалар бажарилишини таъминласинлар;

ушбу қарорнинг 2-иловасига* киритилган лойиҳаларни молиялаштириш билан боғлиқ барча масалаларни ҳал этиш юзасидан донор мамлакатлар, халқаро ва хорижий ҳукумат ва ноҳукумат ташкилотлари билан ишларни фаоллаштирсинлар;

ушбу қарорнинг 3-иловасига* киритилган лойиҳаларни молиялаштириш учун беғараз техник кўмак маблағларини (грантларни) жалб этиш масалаларини донор мамлакатлар, халқаро ва хорижий ҳукумат ва ноҳукумат ташкилотлари билан пухта ишлаб чиқсинлар.


4. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Иқтисодиёт вазирлиги ҳамда Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги билан келишган ҳолда, зарурият бўлганда, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига ушбу қарор билан тасдиқланган рўйхатларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича таклифлар киритсин.


5. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "2013-2015 йилларда Ўзбекистон Республикасига донор мамлакатлар, халқаро ва хорижий ҳукумат ва ноҳукумат ташкилотларининг беғараз техник кўмак маблағларини (грантларини) жалб этиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2013 йил 29 мартдаги 90-сон қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                            Ш. Мирзиёев



*) Иловалар рус тилидаги матнда берилган.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2014 йил 21 июль, 29-сон, 359-модда