Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Бош прокурорнинг 30.03.2003 й. 216-сон "Валюта назоратини амалга оширувчи органлар ва агентлар, тегишли вазирлик ва идоралар томонидан валютага оид қонун бузилишлари тўғрисидаги маълумотларни Республика Бош прокуратураси ҳузуридаги Солиқ ва валютага оид жиноятларга қарши курашиш департаментига тақдим этиш тартиби ҳақидаги низомни тасдиқлаш тўғрисида"ги Буйруғи (АВ томонидан 04.04.2003 й. 1231-сон билан рўйхатга олинган)

Ҳужжатнинг тўлиқ матнини ўқиш учун авторизация қилинг

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

04.04.2003 й.

N 1231




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

БОШ ПРОКУРОРИНИНГ

30.03.2003 й.

N 216


БУЙРУҒИ


Валюта назоратини амалга оширувчи органлар

ва агентлар, тегишли вазирлик ва идоралар томонидан

валютага оид қонун бузилишлари тўғрисидаги маълумотларни

Республика Бош прокуратураси ҳузуридаги Солиқ ва валютага

оид жиноятларга қарши курашиш департаментига тақдим

этиш тартиби ҳақидаги низомни тасдиқлаш тўғрисида


Ўзбекистон-Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 28 ноябрдаги "Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Солиққа оид жиноятларга қарши курашиш департаменти фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги 415-сонли қарорининг 7-банди ижросини таъминлаш мақсадида БУЮРАМАН:


1. Илова қилинаётган "Валюта назоратини амалга оширувчи органлар ва агентлар, тегишли вазирлик ва идоралар томонидан валютага оид қонун бузилишлари тўғрисидаги маълумотларни Республика Бош прокуратураси ҳузуридаги Солиқ ва валютага оид жиноятларга қарши курашиш департаментига тақдим этиш тартиби ҳақида"ги Низом тасдиқлансин.


2. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигидан давлат рўйхатига олинган кундан бошлаб, ўн кундан кейин кучга киради.


3. Низомнинг бажарилишини назорат қилиш Департамент бошлиғи А.А. Хусаиновга юклатилсин.



Ўзбекистон Республикаси

Бош прокурори 1-даражали

давлат адлия маслаҳатчиси                                              Р.Ҳ. Қодиров