Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлигининг к-3-сон, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистон нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш давлат инспекциясининг к-1-сон "Газни ҳисобга олиш приборларини текширувдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги 07.07.2014 й. Қарори (АВ томонидан 30.07.2014 й. 2604-сон билан рўйхатга олинган)
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН
РЎЙХАТГА ОЛИНГАН
30.07.2014 й.
N 2604
ЎЗБЕКИСТОН СТАНДАРТЛАШТИРИШ, МЕТРОЛОГИЯ ВА СЕРТИФИКАТЛАШТИРИШ АГЕНТЛИГИНИНГ 07.07.2014 й. N к-3 |
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИ ҲУЗУРИДАГИ ЎЗБЕКИСТОН НЕФТЬ МАҲСУЛОТЛАРИ ВА ГАЗДАН ФОЙДАЛАНИШНИ НАЗОРАТ ҚИЛИШ ДАВЛАТ ИНСПЕКЦИЯСИНИНГ 07.07.2014 й. N к-1 |
ҚАРОРИ
Газни ҳисобга олиш приборларини текширувдан
ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомни
тасдиқлаш ҳақида
Ўзбекистон Республикасининг "Метрология тўғрисида"ги Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1994 й., 2-сон, 48-модда) мувофиқ Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистон нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш давлат инспекцияси ҚАРОР ҚИЛАДИ:
1. Газни ҳисобга олиш приборларини текширувдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлигининг бош директори
|
А. Курбанов |
Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистон нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш давлат инспекцияси бошлиғининг ўринбосари |
Н. Махмудов |
"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",
2014 йил 4 август, 31-сон, 387-модда