Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 07.08.2007 й. 166-сон "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Меҳнатга ҳақ тўлашнинг ягона тариф сеткасини янада такомиллаштириш тўғрисида" 2006 йил 26 октябрдаги 218-сон Қарорига ўзгартириш киритиш ҳақида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матнини ўқиш учун авторизация қилинг

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

07.08.2007 й.

N 166



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ "МЕҲНАТГА

ҲАҚ ТЎЛАШНИНГ ЯГОНА ТАРИФ СЕТКАСИНИ

ЯНАДА ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ТЎҒРИСИДА"

2006 ЙИЛ 26 ОКТЯБРДАГИ 218-СОН ҚАРОРИГА

ЎЗГАРТИРИШ КИРИТИШ ҲАҚИДА


(Ўзбекистон Республикаси Президентининг

"2007 йилнинг 1 августидан бошлаб иш ҳақи, пенсиялар,

стипендиялар ва ижтимоий нафақалар миқдорини ошириш

тўғрисида" 2007 йил 10 июлдаги ПФ-3889-сон Фармони)


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "2007 йилнинг 1 августидан бошлаб иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва ижтимоий нафақалар миқдорини ошириш тўғрисида" 2007 йил 10 июлдаги ПФ-3889-сон Фармонига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


Вазирлар Маҳкамасининг "Меҳнатга ҳақ тўлашнинг ягона тариф сеткасини янада такомиллаштириш тўғрисида" 2006 йил 26 октябрдаги 218-сон қарорининг 1-бандидаги "12420" рақами "15525" рақами билан алмаштирилсин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                           Ш. Мирзиёев



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2007 йил, 31-32-сон, 322-модда.