Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 20.06.2006 й. 120-сон "Меҳнатга ҳақ тўлашнинг Ягона тариф сеткасини янада такомиллаштириш тўғрисида"ги Қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ
ҚАРОРИ
20.06.2006 й.
N 120
МЕҲНАТГА ҲАҚ ТЎЛАШНИНГ
ЯГОНА ТАРИФ СЕТКАСИНИ ЯНАДА
ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ТЎҒРИСИДА
Ўзбекистон Республикаси Президентининг "2006 йилнинг 1 июлидан бошлаб иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва ижтимоий нафақалар миқдорини ошириш тўғрисида" 2006 йил 9 июндаги ПФ-3761-сон Фармонини бажариш юзасидан ҳамда иш ҳақининг рағбатлантирувчи аҳамиятини янада кучайтириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:
1. 2006 йил 1 июлдан бошлаб бошланғич разряднинг ойига 10800 сўм миқдорида белгиланган энг кам ойлик иш ҳақи тариф ставкаси меҳнатга ҳақ тўлашнинг Ягона тариф сеткасига асос қилиб олинсин ва янги тариф коэффициентлари иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 2 июлдаги 309-сон қарори 2006 йил 1 июлдан бошлаб ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Р.С.Азимов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш.Мирзиёев
2006 йил 20 июндаги
120-сон қарорига
ИЛОВА
Меҳнатга ҳақ тўлашнинг
ЯГОНА ТАРИФ СЕТКАСИ
Меҳнатга ҳақ тўлаш разрядлари |
Тариф коэффициентлари |
0 |
1,000 |
1 |
2,278 |
2 |
2,507 |
3 |
2,758 |
4 |
3,033 |
5 |
3,322 |
6 |
3,625 |
7 |
3,941 |
8 |
4,268 |
9 |
4,597 |
10 |
4,933 |
11 |
5,274 |
12 |
5,625 |
13 |
5,982 |
14 |
6,341 |
15 |
6,708 |
16 |
7,080 |
17 |
7,457 |
18 |
7,839 |
19 |
8,227 |
20 |
8,620 |
21 |
9,019 |
22 |
9,420 |
"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2006 йил, 25-26-сон, 233-модда.