Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг 25.02.1992 й. 83-сон "Ўзбекистон ССР Министрлар Советининг 1986 йил 22 январдаги 43-сон қарори билан маъқулланган Ўзбекистон Республикаси колхозларида меҳнатга ҳақ тўлашга оид тавсияларга ўзгартишлар киритиш тўғрисида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матнини ўқиш учун авторизация қилинг

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИ ҲУЗУРИДАГИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

25.02.1992 й.

N 83



ЎЗБЕКИСТОН ССР МИНИСТРЛАР СОВЕТИНИНГ

1986 ЙИЛ 22 ЯНВАРДАГИ 43-СОН ҚАРОРИ

БИЛАН МАЪҚУЛЛАНГАН ЎЗБЕКИСТОН

РЕСПУБЛИКАСИ КОЛХОЗЛАРИДА

МЕҲНАТГА ҲАҚ ТЎЛАШГА ОИД

ТАВСИЯЛАРГА ЎЗГАРТИШЛАР

КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА


Тамакичиликни янада ривожлантириш, колхозчиларнинг моддий манфаатдорлигини ошириш ва ижтимоий масалаларни ҳал этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг Меҳнат вазирлиги, Республика колхозлар кенгаши билан келишилган, Ўзбекистон ССР Министрлар Советининг 1986 йил 22 январдаги 43-сон қарори билан маъқулланган Ўзбекистон Республикаси колхозларида меҳнатга ҳак тўлаш юзасидан тавсияномаларга қуйидаги ўзгартишларни киритиш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин;

46-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

“Тамаки етиштиришда банд бўлган колхозчилар меҳнатига аккорд усулида ҳақ тўлаш, сотилган маҳсулот қийматининг 60 фоизини меҳнатга ҳақ тўлашга йўналтириш тавсия қилинади”.


81-банд бекор қилинсин.


2. Колхозларнинг бошқарувларига мутахассислар ва кўпчилик колхозчилар иштирокида меҳнатга ҳақ тўлаш ва ички хўжалик ҳисоби ҳақидаги Низомга тегишли ўзгартишлар киритиш ва уни колхозчиларнинг умумий йиғилишларида тасдиқлаш тавсия қилинсин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                             А. Муталов