Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Молия вазирлигининг 48-сон, Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг 01/09-26/12-сон “Инвестиция ва хусусийлаштириш инвестиция фондларида бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботи тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида”ги 01.06.2015 й. Қарори (АВ томонидан 05.06.2015 й. 1662-3-сон билан рўйхатга олинган)

Ҳужжатнинг тўлиқ матнини ўқиш учун авторизация қилинг

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

05.06.2015 й.

N 1662-3

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИНИНГ

01.06.2015 й.

N 48


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ

ХУСУСИЙЛАШТИРИШ, МОНОПОЛИЯДАН

ЧИҚАРИШ ВА РАҚОБАТНИ РИВОЖЛАНТИРИШ

ДАВЛАТ ҚЎМИТАСИНИНГ

01.06.2015 й.

N 01/09-26/12


ҚАРОРИ



Инвестиция ва хусусийлаштириш инвестиция

фондларида бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботи

тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар

киритиш ҳақида


Ўзбекистон Республикасининг "Қимматли қоғозлар бозори тўғрисида"ги ва "Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида"ги қонунларига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Ўзбекистон Республикаси Давлат мулкини бошқариш давлат қўмитасининг 2006 йил 14 декабрдаги 102, 01/ККБФМНМ-18/07-сонли қарори (рўйхат рақами 1662, 2007 йил 13 март) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 й., 11-сон, 101-модда) билан тасдиқланган Инвестиция ва хусусийлаштириш инвестиция фондларида бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботи тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.


2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Молия вазири

Р. Азимов

Хусусийлаштириш, монополиядан

чиқариш ва рақобатни ривожлантириш

давлат қўмитаси раиси

Д. Хидоятов

         





Қарорга

ИЛОВА



Инвестиция ва хусусийлаштириш инвестиция

фондларида бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботи

тўғрисидаги низомга киритилаётган

ўзгартиришлар


1. 2-банднинг учинчи хатбошисидан "очиқ" деган сўз чиқариб ташлансин.


2. 24 ва 25-бандлардаги "Очиқ акциядорлик жамияти" деган сўзлар "Акциядорлик жамияти" деган сўзлар билан алмаштирилсин.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2015 йил 8 июнь, 22-сон, 300-модда